Бизга гўзал ва чиройли кўринадиган сув ости дунёсида ёруғ нур йўқ, ҳатто энг тоза сувда ҳам кўриниш даражаси унчалик равшан эмас. Шу боисдан балиқларга узоқ масофалар учун «кўзни равшанликка мослаш» зарурати йўқ, барибир ҳамма нарсани яқиндан кўришга тўғри келади. Бундан ташқари, яхлит бир манзарани кўриб турган (яъни, уларнинг миясига яхлит манзара акс этган) одамлардан фарқли ўлароқ, балиқлар иккита бир-бирига ўхшамайдиган манзарани кўради.
Бу балиқларнинг кўзи бошининг ёнбошларда жойлашгани билан изоҳланади. Чап кўз кўриб турган нарса мия орқали ўнг кўриш марказида акс этади. Бу икки манзарадан ташқари кўпгина балиқларнинг учинчи кўриш маркази ҳам мавжуд, ёнбошдаги — монокуляр нигоҳидан фарқли ўлароқ, улар икки кўзи — бинокуляр нигоҳи билан бирмунча кенгликни бирваракайига кўради. Балиқнинг кўз тузилиши кўп жиҳатдан сув ҳайвонлари — бобр, ондатра, қундузникига ўхшайди. Улар ҳам балиқ каби узоқни кўра олмайди.