Миллатнинг муҳим бойлиги — халқнинг маънавий қиёфасидир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Давлатнинг қадр-қиммати охир-оқибат уни ташкил қилган шахслар қадр-қимматига боғлиқ.
Ж. МИЛЛ
Ҳаётдан узиб олпнган ахлоқ ҳар қандай ахлоқий моҳиятни йўқотган ҳаёт янглиг ахлоқсиздир.
В. Г. ПЛЕХАНОВ
Тараққиётнинг чинакам белгиси — бойлик ёки таълим даражаси эмас, шаҳарнинг катталиги эмас, ҳосилнинг мўл-кўллиги ҳам эмас, балки шу ўлка бағрида тарбия топган инсон қиёфасидир.
Р. ЭМЕРСОН
Одамларга инсон табиати, тажрибаси, идрокига асосланган инсоний ахлоқ керак.
К. ГЕЛВЕЦИЙ
Табиат инсон қўлига қурол — интеллектуал ахлоқий куч-қудратни берди, лекин у бу қуролни акс томонга хизмат қилдириши ҳам мумкин, бинобарин, ахлоқий эътиқоди, жинсий ва дид инстинктлари пасткаш бўлган одам энг нопок ва ваҳший кимсага айланиб қолади.
АРАСТУ
Инсон учун хизмат қилмаган тафаккур ниҳоятда даҳшатлидир.
СОФОКЛ
Маданий ваҳшийлик — барча ваҳшийликлардан ёмонроқдир.
К. ВЕБЕР
Цивилизация сўзинииг том маъноси эҳтиёжларнинг кучайиши эмас, балки ўз хоҳишларини ихтиёрий ва яхши ўйлаган ҳолда тийишдан иборатдир.
М. ГАНДИ
Яхши кишилар юксак ахлоқий етуклик ва юксак ахлоқий обрў билан ажралиб турадилар.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ
Инсоннинг ахлоқий табиати унинг жисмоний табиатидан шу билан ажралиб турадики, унда ҳеч қандай абсолютлик йўқ: юриш-туриш бирон-бир ҳодиса туфайли юзага чиқадиган характерлар ёки ғоялар билан тўғридан-тўғри алоқадор бўлади.
О.БАЛЗАК
Донога ақлсиз барча ахлоқий қоидалар беҳудадир.
Н. И. ПИРОГОВ
Аввало яхши ахлоқни, кейин донишмандликни ўрган, чунки ахлоқли бўлмай туриб, донишманд бўлиш амри маҳол.
СЕНЕКА
Вақт, меҳнат, ҳалоллик, билим, ўзни қўлга ола билиш, кишининг жисмоний, ақлий ва ахлоқий қудрати — ҳар қандай бойликнинг сабабчиси мана шулардир.
К. Д. УШИНСКИЙ
Киши ўзини яхшилик ҳақидаги ваъзга эмас, эзгу ишлар ва фазилаларга ўргатмоғи керак.
ДЕМОКРИТ
Инсон қандай бўлиши ҳақида қачонгача жар солиш мумкин, инсон бўлиш вақти ҳам келгандир.
МАРК АВРЕЛИЙ
Олижаноблик қандай бўлишини билиш учун эмас, балки яхши инсон бўлиш мақсадида фикр юритишимиз лозим.
АРАСТУ
Олижаноблик ҳақида муҳокама юргизиш, бу ҳали олижанобликни билдирмайди, худди шунингдек, одиллик ҳақида ўйлашнинг ўзи ҳам амалда одил бўлиш деган гап эмас.
АРАСТУ
Ахлоқли киши ҳатто ўз ҳаётидан айрилган тақдирида ҳам дўстлари ва ватани учун кўп ишларни қилади.
АРАСТУ
Ахлоқий фазилатлар одамнинг ниятида акс этади.
АРАСТУ
Жиноий хоҳишлар — бу бадбахтликдир. Нопоклик билан ниманидир қўлга киритганингдан кўра, истаганингга етишолмаганинг ҳам тузук.
ЦИЦЕРОН
Бир ўзинг холи қолганда ҳам бадхоҳ ишга қўл урма, ёмон сўз айтма. Бошқаларга қараганда ўз-ўзингдан кўпроқ истиҳола қилишни ўрган.
ДЕМОКРИТ
Уятли иш қилувчи аввало ўзидан уялиши керак.
ДЕМОКРИТ
Инсоннинг маънавий қиёфаси ҳақида ҳукм чиқарганда унинг айрим жонбозликларини эмас, кундалик ҳаётини ҳисобга олиш даркор.
Б. ПАСКАЛ
Маънавийлик феъл-атворда мужассам бўлмоғи керак.
И. КАНТ
Қаерда улуғвор маънавий қиёфа бўлмаса, у ерда улуғ одам ҳам йўқ.
Р. РОЛЛАН
Киши қанчалик ақлий ва ахлоқий камол топган бўлса, у ўзини шучалик озод ҳис қилади, унга ҳаёт шунчалик кулиб боқади.
А. П. ЧЕХОВ
Ўринли, ахлоқли ва адолатли яшамай туриб, яхши умр кечириб бўлмайди ва аксинча, яхши умр кечирмай туриб, ўринли, ахлоқли ва адолатли яшаб бўлмайди.
ЭПИКУР
Ақлий ҳаловатга ахлоқий фазилатлар туфайли эришилади.
Д. И. ПИСАРЕВ
Инсон ахлоқсизликдан ҳузур-ҳаловат топиши мумкин эмас; фақат ахлоқ ва яхшилик билангина у олий ҳузур-ҳаловатга етишади.
А. И. ГЕРЦЕН
Идроклилик ва ахлоқийлик ҳамиша бир-бирига мувофиқ келади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Нимаки гўзал экан — у ахлоқийдир.
Г. ФЛОБЕР
Ахлоқли инсон Антейнинг аксидир: у жисми ерга текканда эмас, балки эришиб бўлмас даражада туюлган олис самодаги идеалга кўз тикиб кучга тўлади.
А. ФУЛЕ