Ҳам ерда, ҳам сувда яшаган тошбақаларнинг энг йириги архелондир, афсуски у бугунга қадар етиб келмаган. У мезозой даврида яшаган, узунлиги 3,05 метр бўлган. Бурунги замонлардаги тошбақа гўшти шинавандалари архелон тошбақасининг бошига етган.
Мавжуд тошбақаларнинг энг йириги терили денгиз тошбақасидир. Унинг оғирлиги 544 килограмм, зирҳининг узунлиги эгри ҳолатда 183 сантиметр, панжалари учлари ўртасидаги кенглик 274 сантиметр (тошбақа зирҳини айнан шундай ўлчашади). Терили денгиз тошбақасини Янги Зеландия соҳилларида, шунингдек, Атлантика, Тинч ва Ҳинд океани кенгликларида учратиш мумкин.
У бошқа денгиз тошбақалари сингари тез суза олмайди, лекин косасини ҳеч қачон сув ўтлари ва чиғаноқлар босмайди. Бунинг сабаби қуйидагича: сийпаганингизда ёғли туюлган териси антибиотикка ўхшаш модда ажратиб чиқаради. Бу улкан тошбақа сувда танкер каби сузади, қуруқликда эса шалвираган ва нотовон бўлиб қолади. Соҳилдан узоқлашган пайтларда, сув ўтлари орасида ҳолиб кетиб, сувгача етиб боролмаслиги мумкин.
Терили денгиз тошбақасидан кичикроғи логгерхед деб аталадиган яшил денгиз тошбақасидир. У 220 килограмм тош босади.
Ундан кейинги ўринларда Атлантика ва Тинч океани ридлейлари, шунингдек бисса тошбақалари туради.
Қуруқликда яшаб, шу кунларга етиб келган энг йирик тошбақа галапагос фил тошбақасидир. У терили денгиз тошбақасидан кичикроқ, вазни 254 килограммга етади, узунлиги эса эгри ҳолатда 1,7 метрни ташкил этади.
Қуруқликда яшайдиган энг кичик тошбақа Мадагаскарда яшайдиган ўргимчак тошбақадир.