Кўзингизни очиб ухлай оласизми? Йўқ, ухлашингиз учун киприкларингизни юмишингиз керак. Шу сабабли балиқлар биз каби ухлай олмайди. Уларнинг киприги йўқ. Аммо қоронғи тушиши билан улар дам оладилар. Айримлари ҳатто ёнбош бўлиб ётадилар.
Балиқ кўзи билан одамнинг кўзи ўртасида баъзи ўхшашликлар мавжуд. Аммо одам очиқ ҳавода, балиқ сувда яшашидан келиб чиқувчи шартли фарқлар ҳам бор. Одамларники сингари балиқлар қорачиғини ҳам ўраб турувчи рангдор кўз пардаси мавжуд. Кўп балиқларнинг қорачиғи ўз ўлчамини ўзгартирмайди.
Бу унинг ёрқин нурдан қамашмаслиги ва қоронғиликдан кенгаймаслигини англатади. Одамларда эса тескари ҳол юз беради. Шунинг учун ҳам балиқ ёрқин нурга бардош беролмайди, у бундан кўрмай қолиши ҳам мумкин. Балиқ қорачиқдан ўтаётган нур оқимини биз каби озайтира олмайди. Аммо қорачиғи қамашадиган балиқ турлари ҳам мавжуд. Айтганча, балиқларнинг кўз ёши бўлмайди, чунки ёш безлари йўқ. Уларнинг кўзи атроф муҳит таъсиридан намчилдир.
Аксарият балиқларнинг кўзи бошининг ҳар икки ёнида жойлашган. Балиқнинг ҳар бир кўзи тасвирни фақат бир томони билан кўради. Шунинг учун ҳам балиқларнинг ҳар икки томонида одамларникига нисбатан кенгроқ кўриш майдони бўлади. Улар олдидаги, ортидаги, ёнбошидаги, устидаги ва остидаги нарсаларни кўра олади. Балиқ бурни олдида ҳар икки кўзини бир нарсага қаратишга қодир.
Тажрибалар тасдиқлашича, айрим балиқлар рангни фарқлай олар экан. Улар қизил ва яшил рангни фарқлайди, кўк ва сариқ рангларни ҳам ажрата билса ажаб эмас. Афсуски, бу борада балиқларнинг оз тури тажрибадан ўтказилган. Шунинг учун ҳам ҳамма балиқлар рангни ажрата олади, деган хулосага бормаслик керак. Балиқлар тури ўртасида жуда катта фарқлар бор.