Маҳмудхўжа Беҳбудий. Бир аъмо боланинг ҳасрати

Эшитарманки, кун (офтоб) кўб гўзал… Наҳр бўйинда, сувнинг устида узайиб осилган гулларнинг кўруниши кўб латиф эмиш… Нозик-нозик сайраган қушларнинг …ҳавойи қўш қанотларининг учушинда кўрулатургон нимарсалардан эмиш!.. Эшитарманки, кечалари кўк юзинда ёшурунгон ёруқлар кўрунар эмиш… Мавж ва гирдобларидек ҳазин бўлган денгиз ичинда оқ чотирлик кемалар оқуб кетарлар эмиш!… Эшитарманки, гулларнинг ранглари ислариндан, сулувликда яна зиёда эмиш. Даралар… Тоғлар… Майдонлар… Сувлар, бешалар, хусусан, тонг замонлари у қадар латиф… у қадар тотли эмишларки, бу қадар буюклик ва эҳтишомға қарши инсон ҳайратиндан саждаға кетармиш. Лекин, ман ана ул гулдурагани эшитилатургон денгизни… на у ранглик гулларни… на кўк юзини… на кунни… на бешаларни… на у яхши меваларни… на қушларни… на ойдинликни… кўролмаслигимдан таассуф этмайман. Хайр, Оллоҳим! Хайр! Шу фоний оламнинг яхшилигиндан ҳеч бирини орзу этмайман, магар… Ҳайҳот!… Онажонимни кўрсайдим!
Муҳаррири: француз қизи Соррун (?)
Мутаржими: Рижоизода марҳум Маҳмуд Акрам*.
Усмонличадан табдил этгони: Маҳмудхўжа.

«Ойна» ж., 1914 й., 27-сон, 505-бет.

______________________
* Рижоизода Акрам (1847—1914) — машҳур турк адиби.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!