Иномжон Абдиев. Гулули (ҳикоя)

Гулули — Гулсара, бизнинг Қавчин овулда ҳамма танийдиган танҳо заифа. Гулули — тўйида, бахти ойдай тўлганида қувончини қисмат булути тўсиб, иқболи кемтик бўлган телба сулув. Ёшу қари бирдек биладиган бу сулувнинг ёлғиз белгиси, у — бебахт қиз. Бахтсизликни ҳамма таниркан-да. давоми…

Иномжон Абдиев. Тақдири азал (ҳикоя)

Ҳалима опа эри билан келишиб олганларидек, тўй ҳақидаги гапни, тушликдан кейин очмоқчи эди. Қараса ўғли овқатни ҳаш-паш дегунча тушириб бўлиб, жуфтакни ростлаяпти. Шунинг учун бирдан ўғлининг қўлидан тутдида: — “Ўтир сенга гап бор”, — деди, кулимсираб. Энди кўчага отланган Салим давоми…

Иномжон Абдиев. Оққуш (ҳикоя)

Олти-етти яшар ўйинқароқ болакайман. Кеч куз эди чамаси. Вақт пешиндан оққан. Бобом билан далани қоқ иккига айириб, бетон ариқ бўйлаб то зовургача чўзилган тупроқ йўлдан кетаяпмиз. Ботинкамни қўлимга олволиб, ҳовур кўтарилиб турган тупроқни ҳузур билан босиб бораяпман. Йўлдан устига қамиш давоми…

Иномжон Абдиев. Чиста ўзбекча гаплаш…сак (ҳажвия)

Ўртоқларга откревенний хатДўстлар, данний мамент родной тилимизга давлат статуси берилган указ чиққанига йигирма икки йилдан ошди. Бу катта срок. Шунча йил бўлибди-ю, фактически ҳали ҳам тилимизга разноб-разний сўзларни аралаштириб гапириб, порот бўлаяпмиз. Катта братанлар ҳам, молодойлар ҳам чиста ўзбек тилида давоми…

Иномжон Абдиев. Қоринбой (ҳажвия)

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тарелка тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди. Устидан кетма-кет икки пиёла чойни симириб, менга “ҳеч нарса емадинг-га”, деди, идда-о билан. Кейин тер босган пешонасини рўмолчаси билан артаркан, энди муддаога ўтавер дегандек,  ўткир қараш қилди.— давоми…

Иномжон Абдиев. Кимнинг думи бор? (ҳажвия)

Ҳамкасбим Усмонжон мен ҳозиргина таҳрир қилиб тугатган “Мухбир муҳаррирнинг чўнтагидами?” сарлавҳали мақолани кўздан кечирар экан, бирдан тутақиб кетди: — Нега, нима учун тўғри сўзларни ҳам бузиб, қизартириб ташладингиз?—  Қайси сўзни? — ҳайрон бўлдим.— Мана, — у менга қўлёзмани узатди. — давоми…

Иномжон Абдиев. Тиш (ҳажвия)

Касбдош оғайнимиз тўй қиладиган бўлди. Сал-пал ёрдамлашай деган баҳонада икки-уч кун олдин бордим. Биринчи куни тўсатдан тишимга оғриқ кирса, денг. Эрталабгача қурт еган кавагига — аналгин тиқиб, вой-войлаб чиқдим. Йигирма йил олдин тиш дўхтири бўлмай қочганим, роса алам қилди. Саҳар-мардондан давоми…