Ғафур Ғулом. Шум бола (қисса)

I бўлим Расталар обод. Қаймоқ бозорининг бурилишида маҳкаманинг бошида Илҳом самоварчининг каттакой чойхонаси бўлиб, унда граммофон чалинади. Турли-туман пластинкалар орқали Тўйчи ҳофиз, Ҳамроқул қори, Ҳожи Абдулазиз ва Фарғона яллачи хотинлари кетма-кет мақомлар, яллалар, ашулалар айтади. Чойхонада жой етишмайди. Узун раста, давоми…

Ғафур Ғулом. Ёдгор (қисса)

Ёзнинг қизиқ кунлари. Эгнимда елвагайгина, кўкси очиқ, ёқасига пилта отган сурп яктак. Бошимда чуст дўппи, белимда шоҳи қийиқ, оёғимда нимпошна хром этик. Узун, тор боғкўчаларнинг бирида кетмоқдамай. Зериктирувчи тупроқли кўча жимжит. Дарахтларнинг сояси ўз атрофидан бир қадам нарига силжимай тик давоми…

Ғафур Ғулом. Нетай (қисса)

Савр ойларининг узлуксиз ёмғирлари кўкатларни қулоғидан тортиб чиқарган. Ҳаво мусаффо. Қуёш йиғилар сўнгидан кулган қиз каби шабнамли киприклари билан кўк ўртасидан мўралайди.Наврўзий беданаларнинг пайдар-пай сайрашлари кўклам келинига: «Хушвақт, хушвақт…»—деб чучут отади.Қиш бўйи тўкмада қўр тўккан йигитлар кураш олғудай бир майдон давоми…

Ғафур Ғулом. Кўнгилсизнинг «қилиғи» (ҳикоя)

Бир танча бўлиб гурунглашиб, ғўза чувиб ўлтирган қиз-жувонлар қўярда-қўймай Сарвар холадан ўтган гаплардан ҳикоя сўйлатмоқчи бўлдилар. Сарвар хола қўлидаги кўсакнинг оғзини ёрар экан, жавоб кутиб тикилган жувонларга қаради-да:— Қуриб кетсин ўша бемаъни гаплар, ишларингизни қилсаларинг-чи, айланайлар,— деди. Бунга Мукамбарой унамай:— давоми…

Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам (ҳикоя)

Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил — ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам — онамнинг оналари Роқиябиби келиб турибдилар. Бу кишини биз эркалаб «қора буви» давоми…