Христиан Гофмансвальдау (1617-1679)

Христиан Гофман фон Гофмансвальдау (Christian Hoffmann von Hoffmannswaldau; 1616, Бреслау — 1679, Бреслау) — немис шоири. Немис шеъриятида «иккинчи Силезия мактаби» асосчиси.

ЗАМИНДАГИ ҲАЁТ

Нимадир дунёнинг сохта чеҳраси?
Нима бу – ялтироқ либосли ҳаёт?
Ердаги борликнинг бору йўқ йўли
Қисқа бир фурсатдир, ғамдир беадоқ.
Ҳаёт – зулмат ичра бир дамлик чақмоқ,
Ҳаёт – ўлат кезган жарда яшамоқ,
Уқубат қамалган қоронғу қамоқ.
Барчасин ўраган ҳашам ялтироқ,
Буюклик бўшлиғи ичра бўғилмоқ.
Қабрлар устида кўкарган майса —
Шу оний ҳаётни боқувчи тупроқ.
Аммо, руҳим, сен вужудга менгзама!
Тақдирингдан нолима бекор.
Ялтироқ умиддан, сохта бахтданмас,
Нажотни ҳақ йўлдан излагин абгор!
Алдовчи саробдан қочгин, югургин,
Нафснинг домидан қутил албатта,
Шунда етадирсан орзуга аён,
Гўзаллик, боқийлик ери – жаннатга!

Карим Баҳриев таржимаси