Лидия Койдула (1843-1886)

Лидия Койдула (Lydia Koidula) – эстон мумтоз адабиётининг таниқли намояндаси. Шоира, драматург. У Эстониянинг Вяндре шаҳарчасида адиб ва журналист, ўқитувчи оиласида туғилди. Шаҳардаги қизлар Олий мактабида ўқиб, уй ўқитувчиси бўлиб етишади. Отаси очган газетада хизмат қилади. Адабий фаолиятини носир сифатида давоми…

Вийви Луйк (1946)

Вийви Луйк (Viivi Luik) — таниқли эстон шоираси ва адибаси. 1946 йил 6 ноябрда Эстониянинг Вильянди шаҳрида туғилган. Илк шеъри матбуотда 1962 йилда чоп этилди. Табиат мавзусига оид шеърлари жамланган илк тўплами “Булутлар байрами” номи билан 1965 йилда нашр этилди. давоми…

Юри Юди (1948-1995)

Юхан Вийдинг Таллинда, атоқли шоир ва адиб Паул Вийдинг оиласида таваллуд топган. Юри Юди (Jüri Üdi) – унинг тахаллуси. 1972 йил Таллин Давлат консерваториясининг театр санъати ва драматургия факультетини тамомлаган. Унинг кўплаб шеърий тўпламлари, драмалари чоп этилган, шу билан бирга давоми…

Дорис Карева (1958)

Дорис Карева (Doris Kareva; 28 ноябрь 1958, Таллин) — эстон шоираси ва журналисти. * * * Денгиз ёқасидаги уй эсига олади ҳар доим қирғоқда тўхтаган қайиқлигини. Вақт ва борлиқни оралаб, охири йўқ уммон томонга жўнаб кетади қайиқ. Унинг атрофида оқар давоми…

Йоханнес Барбарус (1890-1946)

Йоханнес Барбарус (эст. Johannes Barbarus; асл исми Йоханнес Варес, эст. Johannes Vares) — эстон шоири ва ёзувчиси, сиёсий арбоб. Эстония ҳукумати Бош Вазири (1940). ЭСТОН ЮРАГИ Душманлар талади сени неча бор, Жонингга қасд қилиб, ёқангдан ушлаб. Энг сўнгра фашистлар, эй давоми…

Арви Сийг (1938-1999)

Арви Карлович Сийг (эст. Arvi Siig; 8 ноябрь 1938, Таллин — 23 ноябрь 1999, Таллин) — эстон шоири, таржимон, муҳаррир, публицист. Эстонияда хизмат кўрсатган ёзувчи (1986). ТУНДАГИ ЧИРОҚЛАР Ажиб туйғуларга чулғаниб теран, Тунлар талпинаман уларга бесас. Қалбим ялангоёқ ўтар қирлардан, давоми…

Керсти Мерилаас (1913-1986)

Керсти Мерилаас (эст. Kersti Merilaas) — эстон шоираси, таржимон. Асосан шеърлар, болалар учун китоблар ва пьесалар ёзган. ҚОЯДАГИ ҚАЛДИРҒОЧ Тўлқин кетидан Тўлқинлар чопар. Тўлқин устида Қоялар ётар. Туну кун бунда Гувиллар шамол. Оч бўри янглиғ Увиллар шамол. Мисли баландда Турган давоми…

Юхан Смуул (1922-1972)

Эстон адабиётининг йирик вакили Юхан Смуул (эст. Juhan Smuul) 1922 йилнинг 18 февралида Муху оролидаги Когува қишлоғида камбағал балиқчи оиласида туғилди. Ота-онасининг камбағаллиги туфайли ёшлик чоғларида ўқишни тугатолмай, отасига ёрдамчи бўлиб қолди. Ю. Смуулнинг ижоди Улуғ Ватан уруши йилларида шеър давоми…

Мақолалар мундарижаси