Ги де Мопассан. Зебигардон (ҳикоя)

У гўё тақдир кинояси ила гоҳ-гоҳида хизматчилар оиласида туғилиб қоладиган, ўта назокатли, гўзал ва жозибадор қизлар тоифасидан эди. Унинг ота-онасидан қолган беҳисоб бойлиги ҳам, ёрқин келажакдан умиди ҳам, бирорта бойвачча у билан танишиб, севишиб, турмуш қуришига ишончи ва имконияти ҳам бўлмагани учун ўз тақдирини Халк таълими вазирлигида ишлайдиган қуйироқ рутбадаги амалдор билан боғлади.
 Унинг ортиқча зеб-зийнати йўқлиги боис, ўта одми кийиниб юрар, шу боис ҳам ўзини ўта маҳдуд ва бахтсиз хис этарди. У ўзини серҳашам ҳаёт, иззат ва икром учун туғилган деб биларди ва шу боис шип-шийдам деворлар, ғичирлоқ стуллар, ранги унниқиб кетган пардалар қуршовидаги зерикарли ва фақирона турмушини ўйлаб муттасил сиқиларди.
 Камтарона ҳаётдан зерикиш унинг қалбида аччиқ надоматлар ва ушалмас орзуларни уйғотарди. У тушларида Шарқнинг харир матоларидан парда тутилган, баланд жез қандилларнинг фусункор шуъласи ёритиб турган хос хоналарнинг соқов сукунатини, ипак шалвар кийган савлатли хизматкорларни, буғли иситкичларнинг ҳароратидан бўшашиб, юмшок курсиларда мудраб ётган кишиларни кўрарди. Унинг тушларига кўҳна гиламлар осилган, қимматбаҳо зеб-зийнатларга тўла хонтахталар қўйилган шинам салонлар, чошглҳ пайтида яқин дўстларни, ҳар кандай аёлнинг диққатини торта оладиган олий мартабали кишиларни бир пиёла чойга чакириш мумкин бўлган муаттар мехмонхоналар кирарди.
 У ҳар гал тамадди қилиш учун эрининг рўпарасида, тўгарак стол олдига ўтираркан, эри декчанинг қопқоғини кўтариб, ёш боладек, қувончдан қичқириб юборарди: “О, карам шўрва! Бундан яхшироқ егулик йўқ оламда!”- Аёлининг кўнгли эса, деворларида афсонавий қахрамонлар, жаннат қушлари акс этган гиламлар осилган муҳташам кошоналарда, шоҳона дастурхонга чинни идищларда тортиладиган лаззатли таомларни, муаттар шамлар қуршовида ва эҳтиросли эркалашлар оғушидаги дабдабали зиёфатларни тусарди.
Унинг пардоз буюмлари ҳам, зеб-зийнати ҳам, умуман хеч балоси йўқ эди. У эса, ўзини айнан ҳою ҳашам ичида кўришни орзу қилар, ўзини фақат шунинг учун яралган деб биларди. У бошкаларга ёқишни, дабдабали кўринишни, ўзига яраша эътибор қозонишни, ҳамма аёллар унга ҳасад билан қарашини истарди. У гоҳида ўзи билан бирга монастирда тарбияланган бойвучча дугонасининг уйига бориб турар, уникидан қайтаётганида, юрак-багри эзилганидан бу хонадонга қайтиб келмаслика аҳд қиларди. У кейин кун буйи аламдан, ўз-ўзига раҳми келгаиндан, пешонаси шўрилигидан куйиб йигларди.
 Кунларнинг бирида эри уйга тантанавор қиёфада қайтди ва унинг қўлига каттагина хатжилд тутқазди:
 – Ушла, – деди эри, -бу сенга совға.
 Аёл дарҳол хатжилдни йиртиб, ичидан чиройли таклифноани чиқарди. Унда ёзилган эдики:
 “Халқ таълими вазири ва Жорж Рампонно хоним муҳтарам Луазеллар оиласини 18 январ душанба куни вазирликда бўлиб ўтадиган оқшомга таклиф этади.” Аёл жудди эри кутганидек, ҳаяжондан ўзини йўқотиб қўйиш ўрнига таклифномани умидсизлик билан стол устига қўйди.
 – Менга бунинг нима кераги бор?
 – Бу нима деганинг, азизим? Жуда қувониб кетсанг керак, деб ўйловдим. Бунақа имконият ҳамиша бўлавермайди. бу таклифномани катта қийинчилик билан қўлга киритган эдим ўзи? У ерга ҳамма ҳам боравермайди, ҳар кимни ҳам таклиф қилишавермайди. У ерда сен факат казо-казоларни учратишинг мумкин.
 У эрига ёвқараш қилди-да, энсаси қотиб тўнғиллади:
 – Нима кийиб бораман у ёққа? Эгнимга ҳеч бало йўқ-ку?
 Эри шу томонини ўйлаб кўрмаган экан, ўзича ғудранди:
 – Ўша, театрга кийиб брадиган кўйлагингни киявер. Менимча, сенга жуда ярашарди.
 Шу топда хотининг йиғлай бошлаганини куриб, алам Билан лабини тишлади. Икки дона йирик-йирик ёш томчилари аелнинг ноқларидан думалаб, мийиғига келиб тўхтади.
 – Ҳа, сенга ним-ма бўлди, – сўради эр журъатсизлик билан.
 Аёл аранг ўзини босди-да, хўл ёноқларини артиб, сокин овушда тилга кирди:
 – Ҳеч нима. Пардоз андозим, зеб-зийнатим бўлмаса, тузукрок ийимим бўлмаса, унақа оқшомларга бориб нима қиламан. Биронта амкасбингнинг хотинида меникидан кура тузукроқ кийим бош бўлса, шанга берақол таклифномани.
 Эри асабилашиб хотинини кундиришга уринди:
 – Қулоқ сол, Матилда. Сен зиёфатга кийиб боришинг учун арур бўлган ўшанака кўйлакларнинг сал бундайроғи қанча туради, ўзи?
 Хотини бир муддат жим қолди-да, тежамкор эридан сўраши мумкин бўлган миқдорда ўзи учун кетадиган харажатларни ҳисоб-китоб қила бошлади.
 – Аниқ билмадим-у, менимча, тўрт юз франк етиб қолса керак, – дея жавоб қайтарди у ниҳоят ийманиб.
 Эрининг хиёл қути учди: У ёзда оғайнилари билан Нантера яланглигида тўрғай овига кетиш учун милтик сотиб оламан деб худди шунча миқдорда пул жамғариб қўйган эди.
 – Бўпти. Сенга тўрт юз франк бераман, – деди ниҳоят у тантилик билан. – Фақат тиктиражак кўйлагинг жуда ярашиқли бўлсин.
 Зиёфат куни якинлашиб келар, Луазел хоним гарчи куйлаги битган бўлса-да, ҳануз чиройи очилмас, ўзини қўярга жой тополмай юрарди. Бир куни кечки эри буни пайкаб қолди:
 – Нима бўлди сенга? Кейинги пайтларда сал ғалатироқ бўпқолдингми?
 – Нима қилай? Куйлагим бўлса-ю, уни очиб турадиган бирорта тузукроқ тақинчоғим бўлмаса? Кўрганлар нима дейди? Яхшиси бормай қўя қоламан.
 – Куйлагингни ёқасига табиий гуллардан такиб олсанг бўлмасмикин? Қиш пайти гул одамни жуда очиб юборади. Ўн франкка уч-тўртта чиройли атиргул олса бўлади.
 Аёл бўш келмади:
 – Йўқ, истамайман… бой-бадавлат аёлларни ичида бунақа ғариб кўриниб, кулгига қолгим йўқ.
 Шу чоқ эрининг миясига зўр фикр келди:
 – Каллани ишлатсанг-чи? Дугонанг Форестье хонимнинг олдига бориб илтимос қилсанг, биронта тақинчоғини бир кунга бериб турар, ўлдими? Жондек дугонанг-ку? Хотини қувончдан кичқириб юборди:
 – Тўппа-тўғри. шу нарса хаёлимга келмабди.
 Эртасига у Форестье дугонасининг уйига бориб, ўз дардиниайтди. Дугонаси эса, йнали шикофдан каттакон қутичани келтириб, Луазел хонимнинг кўз олдида очди:
 – Танла, жонгинам.
 Аёл аввал билакузукни, кейин марварид шодасини, охирида Венетсиялик заргарлар ишлаган турли кимматбаҳо тошлар қадалган олтин салибни томоша қилди. У кўзгу қаршисида тақинчоқларни ўзига ўлчаб кўрар, эгасига қайтариб бергиси келмагандай тавозу билан солланарди.
 – Сенда булардан бошка яна борми? – сўради у сир бой бермаслик учун.
 – Бор. Ўзинг танлаб олавер, ахир мен сенга қайси бири ёқишини билмасам.
 Дафъатан тақинчоклар орасида атлас ғилофдаги олмослар қадалган зебигардонни кўрди-ю, юраги ҳаприқиб кетди. У такинчоқни титрок қўлларига олиб, кўйлагинг кенг ёқалари устидан буйнига тўғрилаб, кўзга олдига келди ва хайратдан бир ўзини йўқотиб қўйди. Кейин дугонасидан юрак ютиб суради:
 – Мана шуни бериб туролмайсанми?
 – Албатта, ол, олавер.
 Луазел хоним дугонасиниг буйнидан учиб уни мехр-ла ўпаркан, тақинчоқни бағрига босганча кўчага отилди.
 Кутилгани кун ҳам етиб келди. Луазел хоним ўзида йўқ шод эди. У жозибадорлиги, латофати, қувноқлиги ва бахтдан сархущлигибилан ҳаммадан ажралиб трарди. Эркакларнинг нигоҳи унга кадалган, ҳаммаси унинг кимлигини билишга кизикар, убилан танишишга ҳзир эди. Юқори мартабали амалдорларнинг барчаси у билан ракс тушишга ошиқарди. У ҳатто вазирнинг эътиборидан четда қолмади.
 У бор вужуди ила берилиб, эҳтирос, завқ-шавққа тўлиб, севинчдан терисига сиғмай, ҳеч нарсани ўйламай, ўз латофатининг тантанасидан сархушланганича рақс тушар, гўёки, фараҳ ва ўзига қадалган ўнлаб нигоҳлар, аёл қалбини ҳамиша маҳв этишга қодир сирли илтфотлар таъсирида ўзини мутлақо музаффар ҳис этиб, булутлар устида беармон сузаётгандек эди.
 Улар тонгги соат тўртларда қайтишди. Эри ярим оқшомда хотинлари билан кунгиллари истаганча ўйнаб-кулишган уч нафар ҳамкасабаси даврасида санжоб бир ҳужрада ухлаб олганди. У ҳар куни кийиб юрадиган одмиёна мурсагини аёлининг очиқ елкаларига ташлади, бу кўримсиз ёпинчиқ аёлнинг олиймақом машшотасига, базмда қўлга киритга иззату эъзозига тўғри келмасди. Аёл буни яхши тшугани учун, қалин мўйнали либосларга
бурканиб олган кибор аеллар пайкаб қолмасидан жуфтакни ростлаб қолмқчи эди.
 Луазел уни ушлаб қолди:
 – Шошмай тур. Кўча совуқ, шамоллаб қоласан. Мен ҳозир бирорта фойтун топиб келаман.
 У эрига қулоқ солмай, шошқич зинапояга отилди. Яқин атрофда фойтун кўринмасди. Улар анча олислаб кетган извошчиларнинг ркасидан анчагача қўл силкиб қолишди.
 Улар совуқдан титраб-кақшаганча, умидсизлик билан ларё бўйига тушишди. Ниҳоят соҳил бўйлаб, тунги извошчиларнинг Париж кўчаларида эҳтимолки, ўзининг хароблигидан уялиб, факат кечалари изғийдиган шалоқ бир экипажи келиб қолди.
 Улар ана шу фойтунда бир амаллаб Фидойилар кўчасидаги бошпаналарига етиб келишди ва жимгина уйга киришди. аёл учун энди ҳаммаси хотима топган эди. Эр эса, эртага соат ўнда азирликка етиб бориш лозимлиги хақида ўйларди.
 Аёл ўзининг ҳашам қўйнидаги вужудини яна бир карра томоша илиш учун кўзгу қаршисида елкасидаги мурсакни олди. Ва бирдан ичкириб юборди. Бўйнидаги зебигардон…
 – Нима бўлди, – сўради чала-ярим ечинган эри.
 – Анув… буйнимдаги… Форестье хонимнинг тақинчоғи тушиб олибди.
 Эри саросимада ўрнидан сапчиб турди.
 – Нима? Наҳотки? Бўлиши мумкин эмас!
 Улар кўлак ва мурсакнинг астару аврасини, чунтакларини, уллас ҳаммаёғини қараб чиқишди. Топишолмади.
 – Эслаб кўр-чи, зиёфатдан чиқаётганимизда бормиди? – сўради эри.
 – Бор эди. Вазирликнинг ичида қўлим билан ушлаб кўрганим эсимда.
 – Кўчада тушиб қолганида, овозидан пайкаган бўлардик. Демак, фойтуннинг ичида колган.
 – Тўғри. Менам шу фикрдаман. Фойтуннинг рақами эсингдами?
 – Йўқ. Сенам қарамабмидинг?
 Улар бир-бирларига узоқ муддат чорасиз термилиб қолишди. Кейин Луазел кийинмоқка тутнди.
 – Кетдим, -деди. – Пиёда юриб келган йўлимизни қараб келай-чи. Шояд топилиб қолса?
 У чиқиб кетди. Аёли байрамона либосини ҳам ечмай, ҳатто чироқни ёқишга ҳам ўзида куч тополмай, ўликдек жойида қотиб турарди. Эри эрталаб еттиларда ҳеч нарса тополмай қайтиб келди. Кейин у кун бўйи политсия махкамаларида, эълон бериш учун газет таҳририятларида, извош бекатларида – хуллас, умид килиш мумкин
булган барча жойларни кезиб чиқди. Аёл ногаҳон бошларига тушган бу мусибатдан ҳамон ўзига келолмай кун бўйи яхши хабар келишини кутарди. Луазел кечки пат ранги-раҳмони учиб, шалвираганча қайтиб келди. Ҳеч қандай янгилик йўк эди.
 – Дугонангга такинчоқнинг кичик бир ҳалкаси синиб кетди, уни тузатишга бердик, дея ёзи юбор. Шунда биз вақтдан ютамиз. унгача бирор йўлини қилармиз.
 Хотини унинг айтганини қилди. эри айтиб турди, у ёзди.
 Ҳафтанинг охирига бориб, уларнинг умидлари тамомила узилди. Бир ҳафтада беш ешга кариган Луазел йўқолган буюмнинг ўрнини тўлдиришдан бошқа илож йўқлигини маълум қилди.
 Эртаси куни улар зебигардн ғилофини олиб, унинг қопқоғида битилган заргарнинг манзилини топиб боришди. Заргар аллакандай дафтарини узок титкилади:
 – Бу зебигардонни мен сотмаганман. Фақат, шу ғилофни сотганман, холос.
 Шундан кейин кисматнинг бу аччиқ зарбасидан буларича бўлган эр-хотин заргарма-заргар юриб хдди ўша йўқолган тақинчоқнинг ўзига ўхшаган зебигардонни кидиришга тушдилар. Пале-Роялдаги дўконларнинг бирида айнан ўзлари қидириб юрган тақинчоққа дуч келишди. Унинг нарзи қирқ беш минг фрак турарди. Стувчи энг ками билан ларга ўттиз олти минг франкка стиши мумкинлигини маълум қилди.
 Улар сотувчидан бу тақинчоқни уч кунгача сотмай туришни, агар йўқолган зебигардон февралнинг охиригача топилгудек бўлса, бунисини ўттиз тўрт минг франк эвазига қайтраиб олиш шарти Билан харид қилишларини айтишди. Луазелнинг отасидан ўн саккиз минг франк мерос қолгади.
Пулнинг қолган ярмини қарз кўтариб тўлашга қарор қилди. Шу кундан эътиборан, биовдан минг, бировдан беш юз, бир жойдан юз, бошқа бир жойдан икки юз франкдан қарз олиб, тўплай бошлади. Турфа судхўрлар ва саррофлар билан танишиб, катта фоиз Билан қайтариш эвазига тилхат бериб, улардан ҳам қарз кўтарди.
У бу қарзларни қандай қайтаришини ҳам уйламай, ўзини умрбод қуллик асоратига солиши мумкин булган васиқаларг имзо чекди ва якинлашиб келаетган ғам-андуҳли, азобли, қора кунларнинг ғир хаеллари остида эзилганича янги тақинчокни сотиб олгани дўконга йўл олди ва пештахта устига ўттиз олти минг франкни тахлаб қўйди.
 Луазел хоним омонатни Форесте хонимнинг уйинга олиб бриб берганида, у бироз норозилик билан атдики:
 – Мунча кайтариб келишинг кийин бўлди? У менга керак булиб қолишини ўйламадингми?
 У ҳатто ғилофини ҳам очмиб ўтирмади, – дугонаси худи шундан қўрққан эди. Агар тикинчок алмашиб қолганини пайқаса, хоним нима деб ўйлаган, нима деган бўларди? Эҳтимол, уни ўғрига, товламачига чикарган бўлармиди?
 Луазел хоним камбагаллик кандайин бало эканини энди билди. Шундай эса-да, у қисматнинг бу тақозосини мардна карши олди. Ахир, қанда булмасин, бу даҳшатли қарздан қутулишлари керак эди. У ҳам қарзни тулашда эрига ёрдамлашиши керак. Шу боис, хизматкорлар билан хиоб-китоб килиб ларнинг жавобини беришди.
яшаётган квартираларини ҳам алмаштиришди ва эски бир бостирмани ижарага олишди.
 Аёл рузғор юмушлари канчалик оғир бўлишини,, жини суймайдиган қозон-товоқ ташвишини ўз кўзи билан кўрди. Ўғ босган идишларни ювавериб, пштиранг тирнокларинин кучириб юбрди. Кир-чирни тўлиқ ўзи ювадиган бўлди. Ҳар куни чиқиндиларни ўзи кўчага чикариб, сувдан ташиб келадиган бўлди. Энг фақир аеллар кийимида сават кўтариб, бозорлик қилиш учун ўзи дўконма-дукон юрар, пулни тжаб ишлатиш мақсадида ҳар бир чақа учун сотувчилар талашиб-тортишар, хуллас, кичик бир оиланинг ҳамма ташвишлари ўзининг зиммасида эди.
 Шу зайлда хар ойда битта векселни ёпиш, бошкаларини янгилаш, учинчисининг муддатини яна оркарокқа суришга туғри келарди. Эри эса, бир тожирнинг балансларини тартибга солиш учун ёлланиб, кечалари билан ухламай, қоғоз қралар ва ҳар сахифа учун беш су оларди.
 Шу зайлдаги хаёт ўн йил давом этди. Ўн йил ичида улар ҳамма карзлардан, ҳатто ноинсофлик билан белгилаган устамаларгача тўлаб қутулишди. луазел хоним жуда тез кариди. Унинг елкалари кенгаиб, факир уй бекаларига ухшаб қўпол ва нофорам бир тусга кирганди. У энди юбкасини бир тарафга қийшайтириб, ёқавайрон бўлиб юрар, иссик сув билан пол юваверганидан қўллари қизариб кетган, овози ҳам дўриллаб колган эди. баъзида эри ишга кетган пайтларда у дераза енида утирганча, ўзини бағоят бахтиер ва масрур ҳис этган, ҳамманинг эътиборини қозонган ўша оқшом, уша зиёфатни эсга оларди.
 Ўша лаънати тақинчоқ йўқолмаганида ҳозир қандай яшаётган бўлишарди-я? Ким билсин? Ким бил-син?! Ҳаёт бунчалар инжиқ ва шафқатсиз бўлмаса? Инсонни халос этиш ҳам, ҳалок этиш ҳам бунчалар осон бўлмаса?
 Аллақайси якшанбада бир ҳафта давомида ишлаб чарчагани боис, озгина кунгил ёзиб келиш учун Елисей мадонида аланиб юрган пайти бола етаклаб кетаётган бир аёлни кўриб қолди. У Форестье хоним эди, хали-ҳамон ёш, гўзал ва тароватли эди у.
 Луазел хоним хаяжонланиб кетди. У билан бориб гаплашсами? Албатта-да!Ахир у энди ҳамма карзларидан кутулиб бўлди, энди ҳаммасини айтиб берса бўлади. Ҳа, айтиши шарт.
 У аелга яқинлашди:
 – Салом, Жанна!
 – Салом… сиз… хоним… билмадим-у, мени бировга ўхшатяпсизми?
 – Наҳотки, мени таниадинг? Мен Матильда Луазелман.
 Дугонаси кичқириб юборди:
 – Матилда, дугонажон! Шунчалар ўзгариб кетдингми?
 – Ҳа. Сен билан сўнгги бор кўришгандан кейин биз учун оғир кунлар бошланди. Камбағаллашиб кетдик. Ночорликда кун кечирдик… Сени деб…
 – Мени деб? Қанакасига?
 – Эсингдами? Вазирликдаги зиёфатга тақиб бориш учун сенинг зебигардонингни олиб тургандим.
 – Эсимда. Хўш, кейин-чи?
 – Мен уни йўқотиб қўйгандим.
 – Нима? Ахир, сени уни қайтариб берувдинг-ку?
 – У бошка эди, худди сеникига ўхшаш. Биз ўн йил давомида ўшанинг карзини тулаб келдик. Қанчалик қийналганимизни биласанми? Ҳеч вақойимиз қолмади. Мана, шукрки, ҳаммаси тугади. Шунинг учун ўзимда йўқ хурсандман.
Форестье хоинм турган ерида қотиб қолди.
 – Ҳали меникининг ўрнига янги зебигардон сотиб олдик, дегин?
 – Ҳа. сезмагансан, улар бир-биридан ҳечам фарқ қилмасди, -деди у тантанавор ва самимий илжайиб.
 Форестъе хоним хаяжонда дугонасининг қўлларига ёпишди:
 – Матильда! Шўрликкинам менинг! Ахир у тақинчоқ қалбаки олмосдан ясалган эди-ку! Энг ошиб борса, уч юз франк турарди.

 Рус тилидан Рустам Жабборов таржимаси