Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 5 jildlik (2000-2010)

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар, насрий асарлар, драмалар — Т.: «Маънавият», 2000.

Истиқлол адабиётининг етук вакилларидан бири Абдурауф Фитрат адабиёт ва санъатнинг мавжуд барча турларида қалам тебратган. У ўзбек ва форс-тожик тилларидаги гўзал шеърлари билан бармоқ вазнига асос солган, ҳикоя ва ҳиссалари билан эса XX аср ўзбек насрининг тамойилларини белгилаб берган адибдир.
«Танланган асарлар»нинг 1-жилдига адибнинг бадиий асарлари ва драмаларидан намуналар киритилган. Насрий асарларининг асли форс-тожик тилида ёзилганлиги учун («Мунозара», «Ҳинд сайёҳи баёноти»), улар ушбу тилдан таржима қилинган. Тўпламдаги барча асарлар турли даврлардаги нашрлар билан солиштирилиб, тўлдирилиб ва тузатилиб, мукаммал ҳолда чоп этилмоқда.

Нашрга тайёрловчи, сўз боши ва изоҳлар муаллифи:
филология фанлари доктори Ҳамидулла Болтабоев.

Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори Наим Каримов.

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 2-жилд: Илмий асарлар — Т.: «Маънавият», 2000.

«Танланган асарлар»нинг 2-жилдига профессор Фитратнинг тилшунослик, адабиётшунослик, адабиёт тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотларидан, адабий мавзулардаги мақола ва тақризларидан намуналар киритилган. Уларнинг асосий қисми янгидан нашрга тайёрланган, айрим мақолалар аввалги нашрлар билан солиштирилиб, тузатилган ҳолда чоп этилмоқда.

Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи:
филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев.

Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов.

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 3-жилд: Драмалар, мақолалар — Т.: «Маънавият», 2003.

Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос қолдирган. Ушбу жилддан адибнинг «Чин севиш», «Ҳинд ихтилолчилари», «Арслон» ва «Восеъ қўзғолони» драмалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.

Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи:
филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев.

Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор Бегали Қосимов.

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 4-жилд: Дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий мақола ва тадқиқотлар — Т.: «Маънавият», 2006.

Абдурауф Фитрат бадиий ижод ва илмнинг жуда кўп соҳалари бўйича тадқиқотлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг «Адабиёт қоидалари», «Энг эски турк адабиёти намуналари» каби адабиётшуносликка, «Тилимиз», «Сарф», «Наҳв» сингари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йўналишдаги «Оила» асари ўрин олган.
Китоб фитратшунос тадқиқотчилар ва меросимиз билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи:
филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев.

Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор Бегали Қосимов.

Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 5-жилд: Илмий рисолалар — Т.: «Маънавият», 2010.

Абдурауф Фитратнинг қўлингиздаги V жилдига ўзида фалсафий қарашларни мужассам этган «Бедил» («Бир мажлисда»), «Мухтасар ислом тарихи», «Нажот йўли» («Раҳбари нажот») ҳамда аруз вазни тадқиқига бағишланган «Аруз ҳақида» илмий-маърифий рисолалари киритилди.

Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи:
филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев.

Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор Бегали Қосимов.