Франсиско Де Асис Фернандез (1945)

Шоир ва маданият тарғиботчиси Франсиско Де Асис Фернандез (Francisco De Asís Fernández Arellano) 1945 йилда Никарагуада туғилган. “Шеърият, муҳаббат ва ўлим”, “Ҳаёт дарахти”, “Санъаткор ўйлари”, “Тинмай оқиб турар қон” каби ўнга яқин китобларнинг муаллифи. Асарлари бир неча тилларга таржима қилинган. давоми…

Фернандо Рендон (1951)

Шоир ва публицист, йирик жамоат арбоби Фернандо Рендон (Fernando Rendón) 1951 йилда Колумбиянинг Меделлин шаҳрида туғилган. Эркпарвар шоир “Прометео” номли адабий журналга асос солган ва ушбу журналга муҳаррирлик қилган. Айни пайтда Фернандо Меделлин Халқаро Шеърият Фестивалининг директори вазифасида самарали фаолият давоми…

Жозуэ Кардуччи (1835-1907)

Жозуэ Кардуччи (Giosuè Carducci; 1835-1907) — машҳур итальян шоири, Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоирнинг илк давоми…

Уильям Батлер Йетс (1865-1939)

Йетс, Йетс, Ейтс Уильям Батлер (William Butler Yeats; 1865.13.6, Сандимаунт, Дублин яқинида — 1939.28.1, Рокбрюн, Франция) — ирланд шоири ва драматурги, символизм намояндаси. 90-йил лардаги «Ирланд уйғониш даври» маданий ҳаракатининг ташаббускори ва қатнашчиси. Биринчи миллий театр асосчиси. Ирланд адабиёт академиясини давоми…

Вивьен Пламб (1955)

Вивьен Пламб (Vivienne Plumb) – шоира, ҳикоянавис, драматург, 1955 йилда Австралияда туғилган. Айни пайтда Янги Зеландияда яшайди. У 1993 йилда “Муҳаббат ришталари” асари учун Брюс Мейсон Драматурглар мукофотига, “Тушида японча гапирадиган аёл” деб номланган биринчи ҳикоялар тўплами учун эса Хюберт давоми…

Уильям Шекспир (1564-1616)

Шекспир Уильям (William Shakespeare; 1564.23.4 — Стратфордон-Эйвон — 1616.23.4) — инглиз драматурги ва шоири. Тахминан 1585 йилда она шаҳрини тарк этиб, бирмунча фурсатдан сўнг Лондонга борган. Театр актёри ва драматург сифатидаги фаолияти 1580 йилдан бошланган. Шекспирнинг 1603 йилдан кейинги актёрлик давоми…

Томас Кэрью (1595-1640)

Томас Кэрью (Thomas Carew; 1595—1640) — инглиз шоири ва дипломат. ҚЎШИҚ Қайтиб сўроқ қилма Зуҳал қайда деб, Июн ўтиб кетгач, қолмас гулда зеб; Сенинг чиройингдан тушиб қайғуга Ўзин айбли санаб кетмиш уйқуга. Сўраб ўлтирмагил яна бир карра Қайда йўл йўқотмиш давоми…

Роберт Грейвз (1895-1985)

Роберт Грейвз (Robert Ranke Graves) – инглиз шоири, таржимон ва романнавис. 140 дан ортиқ асари мавжуд. У Англо-Ирландиялик шоир Алфред Персевал Грейвзнинг ўғлидир. ИШҚ БEЛГИЛАРИ Жаҳоний бош оғриғи севги, Ёрқин бир доғ орзу кўксида Ақлни ҳам булғагувчи у. Озғинлик, рашк давоми…

Паскал Пети (1953)

Паскал Пети (Pascale Petit) Парижда туғилган, болалик ва ёшлик йиллари Францияда ва Уэлсда кечган. Ҳозир Лондонда яшайди. Унинг учта тўплами ва иккита шеърий памфлетлари чоп этилган. 2004 йилда у Келажак шоираси деб тан олинган. Унинг икки тўплами “Ҳайвонот боғи асосчиси” давоми…

Жорж Байрон (1788-1824)

Жорж Ноэл Гордон Байрон (George Gordon Byron; 1788.22.1, Лондон – 1824.19.4, Мисолунги, Греция) — инглиз шоири, Кембриж университетида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809 йилдан). «Чайлд Ҳаролд зиёрати» достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги «Кофир», «Абидослик келин» (1813), «Қароқчи», «Лара» давоми…