Тошкентда япон маданиятига бағишланган навбатдаги кўргазма очилди

Тошкентдаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида “Ранглар уйғунлиги” япон белбоғлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Япония элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маданий тадбир Япония элчихонаси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи ва Ўзбекистон–Япония маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Очилиш маросимида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма қатнашди ва анъанавий япон маданиятининг муҳим белгиларидан саналган белбоғлар ҳақида сўзлади.

Кунчиқар ўлканинг ранг-баранг белбоғлари намойиш этилаётган кўргазма 28 сентябрдан 9 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан элчихона йил давомида турли маданий тадбирлар, кўргазмалар ташкил этиб келмоқда.

 

Мавзуга доир мақолалар:

Тошкентда Япония элчихонаси билан ҳамкорликда онлайн семинар ва маҳорат дарси ўтказилди. 04.03.2022

Тошкентда Ўзбекистон–Япония дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги доирасида кўргазма очилди. 25.02.2022