Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистоннинг уч шаҳрида – Тошкент, Самарқанд ва Наманганда Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси бўлиб ўтади. Бевосита учрашувлар давомида ЕИнинг 9 та мамлакатидаги 20 та нуфузли университетда ўқиш имконияти билан танишиш мумкин.
Кўргазма 9 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида, 11 октябрь куни Самарқанддаги “Ипак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университетида, 13 октябрь куни Наманган маданият марказида ўтказилади.
“Erasmus Mundus грантлари: магистратура дастурлари учун грант имкониятлари билан нуфузли Европа университетларига эшикни очинг. Бир йил ичида 2 та университет: Erasmus+ орқали ҳар семестр бошқа олий ўқув юртида ўқинг ва дунёқарашингизни кенгайтиринг!” – дея ёшларни кўргазмага чорлаган ташкилотчилар.
Кўргазмаларда Испания, Польша, Болгария, Италия, Франция, Чехия, Руминия, Германия ва Словакия вакиллари ўзбекистонлик ёш иқтидор эгаларига бакалавриат, магистратура ва аспирантура дастурлари бўйича йўл-йўриқ беради.
Мавзуга доир мақолалар:
Ўзбекистон–Франция қўшма университети ташкил этилади. 18.02.2023
Ўзбекистонда Erasmus+ дастури доирасида 4,5 миллион евролик янги лойиҳалар танланди. 15.12.2022
Erasmus+ дастури 35 ёшга тўлди. 24.01.2022