Ўзбекистонда Erasmus+ дастури доирасида 4,5 миллион евролик янги лойиҳалар танланди

Тошкент молия институтида Европа Иттифоқининг Erasmus+ таълим дастури миллий идораси томонидан ахборот куни ташкил этилди. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, унда Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, олий таълим муассасалари, ЕИга аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари вакиллари қатнашди.

Тадбирда иштирокчиларга яшил ва рақамли технологияларга ўтиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг инклюзивлиги ҳамда барқарорлигини таъминлашга қаратилган, 2023 йил учун мўлжалланган навбатдаги танлов дастури таништирилди.

Erasmus+ ЕИнинг ёшларни фаол жалб этган ҳолда таълим, кадрлар тайёрлаш, спорт соҳасидаги лойиҳалар, ҳамкорлик, тадбирлар ва мобилликни қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли дастурларидан биридир. Ўзбекистон иштирокидаги 43 та лойиҳанинг умумий бюджети 36,6 миллион еврони ташкил этади. Жорий йилда олий таълимда салоҳиятни ривожлантириш йўналиши бўйича бюджети 4,5 миллион евродан ортиқ бўлган 7 та лойиҳа танлаб олинди.

Мавзуга доир мақолалар:

Erasmus+ дастури 35 ёшга тўлди. 24.01.2022

Erasmus+ танловида қайси йўналишларда қатнашиш мумкин? 08.12.2021