Зоир Зиё. Тилимиз — ғуруримиз (1990)

Қайта қуриш, ошкоралик шарофати билан ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши шунчаки расмий ҳол эмас, балки тилимизга бўлган муҳаббатимизнинг ёрқин намунаси ҳамдир. Эндиликда тилимиз тўла мустақилликка эришиши ва ижтимоий ҳаётимизга амалий тадбиқ қилиниши учун ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. давоми…

Дилмурод Саидов. Мозий ҳақиқати (1990)

Халқимизнинг маънавияти тарихига холисанилло назар ташласак, бу юрт не-не фозиллару шоирлар, оқинлару соҳибқиронларнинг юрти бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Ўз бошидан аччиқ ситамларни кечирган, аммо фалакнинг ёзмиши экан, деб бўйин эгишни ўзига ор билган аждодларимиз жасоратидан ҳақли суратда фахрлансак арзийди. Афсуски йиллар, давоми…

Азим Ҳожиев. Муаммолар бир талай (1989)

Ошкоралик ва демократия асосида қайта қуришнинг бошланиши ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, фан муаммоларини ҳал этишда ҳам қулай шароит яратмоқда. Миллий тилларга давлат мақомини бериш, миллий анъаналарни ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш каби масалаларнинг кун тартибига қўйилиши шундан далолатдир. Дарҳақиқат, ўзбек тилшунослиги давоми…

Тоҳир Малик. Пойдевор (1989)

1. Сизнингча социал-сиёсий ислоҳотлар шароитида миллий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари қандай? 2. Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? 3. Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз? 1. Ҳар биримиз фарзандларимизнинг иқболини ўйлаб, босган қадамини кузатамиз, кимлар давоми…

Ислом Иноятов. Янгра, она тилим (1990)

В. И. Ленин миллий тилларга кишилар ўртасидаги энг муҳим алоқа воситасигина деб қарамасди, балки авваламбор ана шу тиллар асосида халқлар, уларнинг тақдири, маданиятлари, тарихлари ва қолаверса инсоний ҳуқуқлари борлигини тўла англаб етган эди. Шу сабабли ҳам Владимир Ильич ўзининг миллий давоми…

Ота Раҳим. Тил ва эл ули (1990)

ёхуд қақраган тилга тириклик суви Нақл қилишларича, асримиз бошларида бизнинг Қорачиқ қишлоғимизда тили чучук одам бўлган экан («с»ни айтолмас экан). Ўша одамнинг болаларини мактабдошлари «Сенинг отанг соқов», дея масхаралайверганларидан кейин, кунлардан бир куни улар отасининг қошига келиб хархаша қилишибди: «Нега давоми…

Шарофиддин Тўлаганов. “Лазердан ош” дамлаб бўладими?

Мустақиллик йилларида она тилимиз равнақи йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбек тилида чоп этиладиган илмий-оммабоп асарлар, жаҳон адабиётидан тўғридан-тўғри қилинаётган таржималар кўпайди. Она тилимизнинг бойлигини намоён этишда янгидан нашр қилинаётган луғатлар, дарслик ва қўлланмаларнинг ҳам аҳамияти катта бўлмоқда. Аммо давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Тил — миллатнинг ўзаги (ёзувчи билан саволсиз суҳбат)

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, тилимиз ушбу мақомни олмасидан бурунги ва олганидан кейинги ҳолати ҳақларида гапиришдан олдин ўша даврдаги ўзим учун шарафли бўлган айрим воқеаларни бир эсламоқчиман. Советнинг охирги паллаларида, ошкоралик йилларида юртимизда бир неча яхши қонунлар қабул қилинган. давоми…

Суюн Қораев. Тили бой халқмиз (2006)

Истиқлол даврида ўзбек тили давлат тили вазифасини адо эта олишини амалда исботлади, шу йиллар ичида тилимиз янада ривожланди, янги иборалар, терминлар билан бойиди. Тил доимо тараққий этиб, бойиб бормоғи учун тил сиёсати замонавий ижтимоий-иқтисодий тараққиётни, интеграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давоми…