Антонина Димитрова (1966)

1966 йилнинг 27 мартда Болгариянинг Пазарджик шаҳрида туғилган. Мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Болгария мустақил ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Болгар ва рус тилларида ижод қилади. Бир қатор рус шоирларининг шеърларини болгар тилига ўгирган. Болгар ва рус тилидаги шеърлари жамланган “Қалбим чизгилари” шеърий давоми…

Аревшат Авакян (1940)

Аревшат Авакян – шоир, журналист ва рассом. 1966 йили Ереван давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Қўним билмас парвозлар”, “Нурли траектория”, “Моддият руҳи”, “Сўз қулфи” ва “Бошпана” каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Рассом сифатида ўз китобларига бе­заклар ҳам ишлаган. давоми…

Наири Зарян (1900-1970)

Наири Зарян (Նաիրի Զարյան; ҳақиқий исми Айастан Егиазарьян) – шоир ва носир. 1928 йили Ереван давлат университетини тугатган. Бир нечта шеърий тўплами чоп этилган. “Авацан”, “Жаноб Петрос ва унинг вазирлари” романлари, “Ара” трагедияси, “Булоқ бошида”, “Тажриба даласи” сингари комедиялари ҳам давоми…

Ашот Граши (1910-1973)

Граши Ашот Багдасарович (ҳақиқий исми Григорян Ашот Багдасарович) 1910 йили Арцахда туғилган. Ереван давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Илк китоби “Кириш” номи билан 1934 йили чоп этилган. Шеър ва достондан иборат қирққа яқин китоб муаллифи. * * * Дарё водий узра давоми…

Нозим Ҳикмат (1901-1963)

Нозим Ҳикмат (Nâzım Hikmet Ran) Туркиянинг Селаник воҳасида туғилган. Бошланғич таълимни Гўзтепа Тошмактаби, Галатасарой лицейи ва Нишонтоши Намуна мактабларида олган. Баҳрия мактабида беш йил ўқигач, соғлиғи ёмонлашгани туфайли кетишга мажбур бўлган. Маълум муддат Батумда қолгандан сўнг Россияга ўтиб, Москва Шарқ давоми…

Паскал Пети (1953)

Паскал Пети (Pascale Petit) Парижда туғилган, болалик ва ёшлик йиллари Францияда ва Уэлсда кечган. Ҳозир Лондонда яшайди. Унинг учта тўплами ва иккита шеърий памфлетлари чоп этилган. 2004 йилда у Келажак шоираси деб тан олинган. Унинг икки тўплами “Ҳайвонот боғи асосчиси” давоми…

Ваагн Каренц (1924-1980)

Ваагн Каренц – шоир ва таржимон. Ереван педагогика институти ва Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. “Ёмғирдан сўнг”, “Лолалар”, “Қордаги излар”, “Кечки йўллар”, “Тоғ этагида” каби шеърий китоблари нашрдан чиққан. Рус ва курд тилларидан адабий таржималар қилган. СЕНИНГ ИСМИНГ Оппоқ далаларга давоми…