Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)

Абул-аъло ал-Мааррий (أبو العلاء المعري) – ўрта асрларда яшаб ижод этган улуғ араб шоири ва мутафаккиридир. Шоир 973 йилда Суриянинг шимолидаги Маратаннўъмон ёки Маара деган кичик бир шаҳарчада, қози оиласида туғилган. Уч яшарлик вақтида чечак касали билан оғриганидан кейин, Абулалонинг давоми…

Халилуллоҳ Халилий (1907-1987)

Афғонистоннинг форсий тилида ижод этувчи машҳур шоирларидан бири устод Халилийдир (خلیل‌الله خلیلی‎). У 1907 йили туғилган. Отаси марҳум Мирзо Муҳаммад Ҳусайн молия соҳасида катта лавозимга эга бўлган эди. Бўлажак шоир бошланғич маълумотини ўз уйида олган. Кейинчалик расмий мактабларда ўқиб, араб давоми…

Ғулом Дастагир Панжширий

Ғулом Дастагир Панжширий — афғонистонлик шоир. КУРАШ ТАРОНАСИ Шер йигитлар элга ёр хизмат билан, Яшнагай мардум дили рағбат билан. Мард йигитлар тўлқини — мавжи замон, Ёвга қарши қўзғалур ғайрат билан, Қанча ҳушёр бўлса эл, юртдош улус, Дўст бўлурмиз шунча юрт, давоми…

Абдулло Бахтоний (1926)

Абдулло Бахтоний (عبدالله بختانی) Нанграҳор вилоятидаги Сурхруд (Қизил дарё) ёқасида жойлашган Бахтон қишлоғида 1926 йил дунёга келган. Шоир Бахтоний бошланғич маълумотни Нанграҳорда олгач, 1946 йили ана шу вилоятнинг маориф бўлимида котиб бўлиб ишлайди, бир йил кейин Нанграҳордаги паштў тили курсида давоми…

Козимхон Шайдо (1727-1778)

Козимхон Шайдо 1727 йилда Хаттаклар набиласи яшайдиган Сарой туманидаги Афзалобод деган жойда туғилди. Унинг отаси Афзалхон Хаттак, машҳур тарихчи бўлиб (“Тарих-е мурассо” асарининг муаллифи), Хушҳолхон Хаттакнинг набираси эди. Козимхон Шайдонинг отаси вафот этгандан кейин, хаттаклар хонлиги акаси Асадуллахон қўлига ўтади. давоми…

Пирмуҳаммад Кокар (1708-1781)

Пирмуҳаммад Қандаҳор яқинида яшовчи Кокар қабиласидан бўлиб, тахминан 1708 мелодий (1120 ҳ.) йилда Жўб деган ерда туғилган. У Аҳмадшоҳ Дуронийнинг замондоши ва сарой шоири бўлган. Аҳмадшоҳнинг ўғли шаҳзода Сулаймонга устозлик ҳам қилган. Унинг 1780-1781 йилларгача яшагани бизга маълум. Чунки Пирмуҳаммад давоми…

Хушҳолхон Хаттак (1613-1691)

Хушҳолхон Хаттак 1022 ҳижрий (яъни мелодий 1613) йилда Пешоварнинг шарқида жойлашган Акора деган жойда туғилди. Хушҳолхоннинг отаси Шаҳбозхон ўша вақтда 22 ёшда бўлиб, бобурийлардан Шоҳ Жаҳон хизматида эди. Хушҳолхон болалигидаёқ ўзининг катта истеъдод эгаси эканлигини намойиш қилди. Ўз давридаги илмларни давоми…

Бахтиёр Ваҳобзода (1925-2008)

Озарбойжон халқ шоири, таниқли олим Бахтиёр Ваҳобзода (Bəxtiyar Mahmud oğlu Vahabzadə) 1925 йил 16 августда Озарбойжоннинг Шеки шаҳрида туғилган. Боку Давлат университетининг филология факультетини битирган. Самад Вурғуннинг ижодий фаолияти таҳлилига бағишланган номзодлик ишини 1951 йилда, докторлик илмий ишини эса 1964 давоми…

Ҳофиз Шерозий (1325-1388)

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий (خواجه شمس‌الدین محمد حافظ شیرازی) Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта давоми…

Расул Ҳамзатов (1923-2003)

Доғистон шоири Расул Ҳамзатович Ҳамзатов Доғистоннинг Хунзах туманига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада М. Горкий номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 давоми…