Хонқизи қандай ҳашарот?

Хонқизилар оиласига мансуб беғараз қўнғизларнинг уч мингдан ошиқ тури мавжуд. Қора холли, қанотчалари тўқ қизил бу қўнғизларни таниш мушкул эмас. Ёзда уларни истаган жойда: далада ҳам, ўрмону шаҳарларда ҳам учратиш мумкин. Қишни улар ҳар хил: бири игнабарг дарахтлар орасида, бошқалари давоми…

Ялтироқ қўнғиз нега кечаси нур таратади?

Ялтироқ қўнғизларнинг шуъласидан ҳайратга тушмаган одам топилармикин? Кичкина тирик чироқчалар майин шуъла сочаётган пайти болакайлар уларни тутиб, шиша идишга солиш ёки қулида ушлаб туришга ғоят иштиёқманддирлар. Ялтироқ қўнғизларнинг сирли шуъласи нафақат сизни, балки олимларни ҳам ҳайратга солиб келмоқда. Бу ҳодиса давоми…

Узунтумшуқ нима?

Қўшма Штатларда илк бор узунтумшуқларни аниқлашганда, пахтачилар бу малларанг қўнғизчанинг жиддий зарар келтиришига ишонишмаган эди. Бу кашфиёт 1892 йили Техас жанубида содир бўлган эди. Ўттиз йил олдинги ҳисоб-китобларга қараганда, узунтумшуқлар туфайли пахтага келтириладиган зарар йилига 6 000 000 тойни ташкил давоми…

Қайси қўнғизлар ўз умрини личинкаларда ўтказади?

Узунлиги 52 миллиметр келадиган, Европадаги турдошларидан ҳам энг каттаси бўлган буғуқўнғиздир. Улар бутун Европа эманзорларида ҳаёт кечиради. Личинкалар чириган дарахтлар ва ерда яшаб, ўзига ҳар томонлама қулай уя қуриб олади. Ахир личинкалар олти йил яшаши керак. Барча буғуқўнғизлар осойишта ҳаётнинг давоми…

Филча қўнғизлар нима?

Боғ ва томорқаларимизда, ўрмонларда тез-тез учрайдиган ҳашаротлар ана шундай номланади. Бу қўнғизчаларнинг 30 мингга яқин тури мавжуд: аммо филча қўнғизларни бошқа ҳашаротлар билан адаштириб бўлмайди, чунки уларнинг ажралиб турадиган бир хусусияти — узун хартумлари бор. Хартумларининг узунлиги туфайли улар филча давоми…

Тиллақўнғиз нега ерга кириб олади?

Куз ёки баҳор кунлари ўрмон четида ер кавлашингизга тўғри келса, унчалик чуқур бўлмаган жойда сизнинг ялтироқ қора қанот, анчагина йирик ҳашаротларга кўзингиз тушиши муқаррар. Бу энг хавфли зараркунандалардан бири тиллақўнғиздир. Улар қишни ерда ўтказади, баҳорда (кўпинча май ойида, шу боис давоми…

Колорадо қўнғизи қандай зарар етказади?

Ер юзида яшайдиган беҳисоб ҳашаротлар орасида инсонга зарар келтирадиганлари ҳам бор. Мисол тариқасида очкўз ўсимлик шираси, чигирткаларни олайлик, уларнинг босқини оқибатини урушга менгзаш мумкин. Ташвиш келтирувчи ана шундай ҳашаротлар сирасига картошказорлар кушандаси — колорадо қўнғизи ҳам киради. Уни узунасига ўтган давоми…