Дилмурод Қуронов, Феруза Ҳабибуллаева. “Ўткан кунлар” таржимаси: таҳлил ва тавсиялар

Ислом Каримов фондининг фейсбукдаги саҳифасида қувончли бир хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, “Фонд Ўзбекистоннинг ­ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда”. Хабарда яна “миллий маънавий бойликка” айланган давоми…

Дилмурод Қуронов. Навоийни англаш йўлида

Ҳасанхон ва Ҳусанхон қорилар тартиб берган “Навоийдан чу топқайлар навое” номли китобда бир қатор мақбул жиҳатларни кўрдим. Аввало, Навоийнинг диний асарлари хос кишилари томонидан таҳлилу талқин қилинаётгани. Буни мақбул деганим шунчаки лутф ёки тузувчилар меҳнатини қадрлаб қўйиш истагидангина эмас, балки давоми…

Дилмурод Қуронов. Муҳими – китобхонлик даражаси ва маданияти (2015)

“Шарқ юлдузи” журнали: — Бадиий асар тарбия воситасими? Яхши китоб эзгуликка, ёмони ёвузликка етаклашига ишонасизми? Дилмурод Қуронов: — Бадиий асар – тарбия воситаси десак, балки предмет кўламини бирмунча торайтиргандек бўлармиз-у, аммо тарбиявийлик адабиётнинг қон-қонига сингган хусусият экани бор гап. Ахир, давоми…

Дилмурод Қуронов. Шеърда мантиқ керакми?

Сўнгги вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўн гапларни ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайиб кетди. Буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам тўлиб тошди. Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари давоми…

Янги авлод овози (Назар Эшонқул, Дилмурод Қуронов, Раҳимжон Раҳмат, Баҳром Рўзимуҳаммад) (2013)

Назар Эшонқул жавоблари: 1. Сиз айтган авлодлар бўлиниши кўпроқ поэзияга хос. Назм – дунёвий анъаналар, усуллар, синовлар ва шаклларни ўзида синаб кўрди, тараққиёт босқичига чиқиб олди. Наср ҳақида мен бундай деб айтолмайман. Назаримда, насрга нисбатан жараён бир мунча бошқачароқ кечгандай. давоми…

Дилмурод Қуронов. Илк аввал кўзимни ишқ билан очдим

Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан ҳижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” давоми…

Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо давоми…