Ҳамидулла Болтабоев. Жавоҳир шодага қўшилган гавҳар

Миллий адабиётимиз тарихи нафақат адабиётшуносликка оид рисола ва тазкираларда, баёз ва мажмуаларда, балки тарих китобларида ҳам акс этган. Бунинг исботи учун Рашидиддиннинг “Жомеъ ут-таворих”идан Огаҳийнинг “Шоҳиди иқбол” асаригача юзлаб тарихий манбаларни кўрсатиш мумкин. Ғиёсиддин Ҳумомиддин ўғли Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сийар фи давоми…

Бобомурод Эралиев. Мажозий ишқ булоғи

Алишер Навоий ижоди оламини ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида кўплаб илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Газетамиз саҳифаларида имкон қадар уларни ёритиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Жумладан, тадқиқотчи Бобомурод Эралиевнинг улуғ шоиримиз “Фарҳод ва Ширин” достонига бағишланган изланишлари туркум мақолалар тарзида ҳафталигимиз саҳифаларида давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Буюк мутафаккир

Буюк мутафаккирлар бир қарашда кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган кичик, заррадек нарсаларга ҳам синчиклаб диққат қиладилар ва уларнинг ҳайратангиз жиҳатини кашф этадилар. Шу боис уларнинг ижодларидаги “майда” бўлиб туюлган нарсаларга бошқалар ҳам синчиклаб диққат қаратганлари маъқул. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ғазалиётидаги, давоми…

Норқул Бекмирзаев. Буюк ибрат (2010)

Низомиддин Мир Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида шундай ёзади: “Темур Кўрагон — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”. Яъни, ул зот ўзи давоми…

Зиёдулла Ҳамидов. Муншаот – хазина

Тил, тарих, маданият билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда турли даврларда яратилган ёзма ёдгорликлар, буюк мутафаккирларнинг асарлари тилини ўрганиш доимо долзарбдир. Ҳар қандай тил ҳодисасини тарихий жиҳатдан ўрганишнинг ягона илмий йўли, аввало, дастлабки манбага асосланиш, етук асарлар тилини қиёслаш, улар ўртасидаги давоми…

Исмоил Бекжон. Навоий яратган куй

Хондамир, Восифий, Бобур каби муаллифлар ҳазрат Алишер Навоийнинг мусиқадаги илмий ва амалий фаолияти, яъни рисола битиб, ўзи ҳам кўпгина куйлар басталагани, ижрочилик маҳорати ҳамда ёш созандаларга мураббий-устоз бўлгани ҳақида қимматли маълумот берганлар. Бироқ улар ичида Алишер Навоий басталаган куйлардан ҳеч давоми…

Матназар Абдулҳаким. Илоҳий дийдор ёки бир ғазал шарҳи

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур. Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» – ғавғо, тўполон дегани. Хўш, давоми…

Санобар Нишонова. “Макоримул-ахлоқ”да Навоий маънавияти

Хондамир бевосита Алишер Навоийнинг ғамхўрлигида вояга етган, унинг ҳомийлигида катта ижодий иш олиб борган, «Макорим ул-ахлоқ» асарида буюк Навоийнинг маънавий юксак инсон сифатидаги фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот беради. Алишер Навоий таржимаи ҳоли ва унинг фазилатлари ҳақида мактаб хрестоматиялари ва дарсликларида давоми…

Буробия Ражабова. “Манзури шаҳаншоҳи хуросон”

Улуғ озарбойжон шоири Фузулий ўз девонининг дебочасида Алишер Навоийни “Манзури шаҳаншоҳи Хуросон” деб улуғлайди. Фузулийнинг бу баҳоси бежиз эмас. Навоий ўз даврида ҳам, кейин ҳам, бизнинг замонамизда ҳам шоҳларга мақбул бўлган шоир, мутафаккир, илоҳий илҳом олган давлат арбобидир. У адолат давоми…