Ридха Зили (Тунис)

Ридха Зили – тунислик шоир. 1943 йили туғилган. * * * Чақмоқ чаққанида агар ювош тортсангиз Вулқон портлашидан қучса ногаҳон даҳшат Тунги сокин уммон сизга ётдай туюлса Қалбингизга оқиб кирса вулқон лаваси Аччиқ севги шаробидан сархуш бўлсангиз Қушлар жону жаҳди давоми…

Фрэнсис Кэри Слейтер (ЖАР)

Фрэнсис Кэри Слейтер (1896-1958) – жанубий африкалик шоир, давлат арбоби ЙЎЛ (Шахталарда ишлаш учун уйидан кетаётган мардикор ишчилар қўшиғи) Ота уй! Биз яшаш умидида кетмоқдамиз, Аммо биз ўламиз сендан йироқда, дарахтлардай: Илдизи билан қўпорилган, тошга экилган дарахтлар каби, Уларнинг барглари давоми…

Леонард Коса (Жанубий Африка)

Леонард Коса – жанубий африкалик шоир. Инглиз тилида ижод қилади. ТАРАҚҚИЁТ Юрт тараққий этди, дейдилар, гуллаганмиш, яшнабди ҳар ён. Шундай бўлса, мен бечорага узатинглар бирор парча нон. Ишбилармон — сенга омад, бахт! Конъюнктура! Ҳамма ёқ тўкин! “Болаларинг нон сўрайди” деб давоми…

Джон Эквере (Нигерия)

Джон Эквере Калабар шаҳрида (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. ЖАВОБ Кўнгилчан оталаримиздан мерос — Ҳаммасини оёқ-ости қилган оқ босқинчилар — Қочдилар солиб уввос. Энди хайриячи миссионерлар Шўрлик халқимизни чув туширолмас; Энди келгинди калхатлар Жўжаларимизни юлиб ололмас — Энди Ўзимизни давоми…

Фрэнк Абиодун Эг-Имукхеде (Нигерия)

Фрэнк Абиодун Эг-Имукхеде 1935 йили Иф шаҳрида (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. БИР ЭРКАККА БИР АЁЛ Черковга бормайман, юрмайман маҳкамада — “Янги маданият” мавзуси унда муҳокамада, Унда айтилмоқда “Тенг ҳуқуқлилик” ҳақидаги савол Ҳамда мағриб тиқиштирган ушбу хом-хаёл: Бир эркакка давоми…

Франческа Жетунда Перейра (Нигерия)

Франческа Жетунда Перейра 1933 йили Лагосда (Нигерия) туғилган. Инглиз тилида ижод қилади. ҚОП-ҚОРА ОНАМ Она-замин, Уйқудасан аллақачон. Сенинг халқинг – Табиат фарзанди, Жонивор, Ҳайвон. Севади инчунун, Ўлдиради кейин, Еб қўяди яшамоқ учун. Қалбимизни Разолатдан қутқариш учун Бегоналар келди, Бойлик излашди, давоми…

Адду Агво (Нигерия)

Адду Агво – нигериялик шоир. Инглиз тилида ижод қилади. БУ ЗОТНИНГ САФАРИ ТУГАДИ, ТАМОМ… Азадорлар якдил турарлар йиғлаб, Яна бир ботирга ўқ тортди камон, Манзилига етди яна бир йўлчи, Бу зотнинг сафари тугади, тамом. Жаноза тугади — мулла жим айтди; давоми…

Бай Т. Мур (Либерия)

Либериялик шоир. Инглиз тилида ижод қилади. МОЗИЙГА БИР НАЗАР Африка — Парадокс. Лиссабонда Зах тортган идорада Харитачи Харитадаги Африкага Қора сиёҳ тўкиб юборар бехос, Шу боис Африкани «Қора континент» деб атайдилар, рост. Африка. Тасаввур уни ўлдирар, Одамхўрлар, Оташхўрлар, Инсонларни қурбонликка давоми…

Марина Гаше (Кения)

Марина Гаше (Элимо Ньяу). Кикуйю қабиласидан (Кения) Ушбу шеър «Poems from Black Africa» тўпламидан олинди. ҚИШЛОҚ Кўнёрири, Азал Меҳнат Қишлоғи, Абадий машаққат, заҳмат қишлоғи. Туганмас оқимдай йўлдан ўтарлар Сўқасин ортмоқлаб қари кампирлар, Қорайган, букчайган, сокин, қайишқоқ, Жўхори даласин қилишар ўтоқ. давоми…

Израэл Кафу Хо (Гана)

Израэл Кафу Хо 1912 йили Ганада туғилган. Инглиз ва эва тилида ижод қилади. ЧАҚАЛОҚ Хотин, бу чақалоқ европаликдай: Унга ёқмаяпти бизларнинг овқат. Кафтданмас, сув ичар идишдан фақат. Чақалоқ инжиқдир европаликдай: Тилин тушунмасак, кўтарар ғавғо, Бизнинг тилимизда сўзламас асло. Гўё европалик давоми…