Ламин Диакате (1928-1987)

Ламин Диакате (Lamine Diakhaté) – таниқли шоир, жамоат арбоби, журналист ва адабий танқидчи. Дакар ва Париж университетларида таҳсил олган. Париждаги “Sorafom” радиосида ва шу радионинг Сенегалдаги бўлими директори вазифаларида хизмат қилган. Сенегалнинг илк президенти Сенгор даврида давлат маслаҳатчиси ва ахборот, давоми…

Малик Фаль (1929-1978)

Малик Фаль (Malick Fall) – сенегаллик таниқли шоир ва ёзувчи. Асосан француз тилида ижод қилган. “Бўртма нақшлар” шеърий тўплами ва “Жароҳат” романи эълон қилинган. Малик Фалнинг “Қоронғилик”, “Сайёҳларга” шеърларини атоқли шоиримиз Шавкат Раҳмон ўзбек тилига ўгирган. ҚОРОНҒИЛИК Қишлоқларим қўрқар қоронғиликдан, давоми…

Башир Хаж Али (Жазоир)

ЖАЗОИР ОҚШОМЛАРИ Тун соҳиби мужоҳидларга*. Рутубатли оқшом чўкканда Гитаранинг сирли торини Силаш жуда Мароқли, дўстлар. Булут тинмай кўзёш тўкканда Ташналикнинг азобларини Эслаш жуда Мароқли, дўстлар. Тонготарда шафақ қизариб, Тун зулмати чекинган палла Яшаш жуда Мароқли, дўстлар. Лекин айтинг, мен нима давоми…

Абу Ал-Қосим Саъдулла (Жазоир)

МАНГУЛИК Бошинг узра Шафақ ёришар, Ўрмонлар бўялмиш Қирмизи қонга. Осмонинг қоплаган Булутлар қочар Босқинчи тўдалар Каби ҳар ёнга. Туннинг томоғида Шафақнинг қўли, Душман кекирдагин Маҳкам бўғади. Она-Ерга офтоб Нури ёғади. Бу нур майин Қизлар қўлидай. Жазоир, Юрагим, қоним, Бошинг узра давоми…

Чакайя У Тамси (Конго)

БУ ЧЕҲРА… Бу чеҳра очилар ловиллаган куз гулларидай, Шодлигим бу чеҳрага ҳил-ҳил пишган мева тўла шохларни ҳадя этаётганин ёки уни кўнгилга яқин ўзгача бир кенгликлар, ўзгача бир туманлар сари бошлаётганин кўриб худо мендан қувонар. Унга қўлларимни ҳадя қиламан, бўзарган қишдан давоми…

Тэсфайе Гэссэссе (Эфиопия)

Тэсфайе Гэссэссе – эфиопиялик шоир. 1936 йили туғилган. ФЕВРАЛЬ ЎЗГАРИШЛАРИГА Қалқайлик, ёронлар, бир девор бўлиб, азиз юртимизга мададкор бўлиб! Деҳқон омочини ушласин маҳкам, қуролин қўймасин қўлдан жангчи ҳам, мен эса ватанга сўз кучи билан бир умр хизматда бўлмоққа шайман! Қолмасин давоми…

Габриэл Окара (Нигерия)

Габриэл Окара – нигериялик шоир. 1921 йили туғилган. ҚАЧОНЛАРДИР, ЎҒЛИМ Қачонлардир, ўғлим, улар кулишарди юрак-юракдан, кулишарди чақнаб кўзлари. Энди кулишар улар фақат тишлари билан, музли совуқ кўзлари эса тимирскилар менинг соямни. Шундай пайтлар бўлгандики, ўғлим, улар қўлимни сиқишарди дилдан, энди давоми…

Марсиал Синда (Конго)

КЕТМОН Вой-е, уҳ, иҳ, э вой-е! Кетмон дод демоқда, эшитяпсизми? Озғин ер кўксини ёрмоқда, Метин ер кўксини ёрмоқда, Қора ер кўксига урмоқда, Бизлардан забт этиб олинган Ҳосилдор ер кўксин ёрмоқда. Кетмон бизнинг иш қуролимиз, Кетмон бизнинг тинч қуролимиз. Вой-е, уҳ, давоми…

Жерид Ангира (Кения)

ОТАМНИНГ ВАСИЯТИ Яқинроқ кел, Яқин кел. Бўйрага ўт, Бўйрага. Оловни ёқма, Оловни. Истамайман тутунни, Истамайман тутуннинг Сени йиғлатишини, Сени йиғлатишини. Магар йиғласанг, унда Марҳум бобонгга йиғла, Марҳум момонгга йиғла. Йиғламагин қошимда, Йиғламагин бошимда, Ўғлим — авлодим менинг. Яқинроқ кел, Яқин давоми…

Эсташ Прюденсио (Бенин)

ОҚИМ БЎЙЛАБ Қачонлардир сузиш керак бўлгандир сизга, Со* бўйлаб Ганьве*дан Кинто*гача? Сузмаган бўлсангиз, унда тезроқ, дўстларим, Калавига, Калави*га, узун, тор кайиқлар кутгувчи жойга. Сизни ажаблантирар қайиқчининг тезкор ҳаракатлари, Ярақлаган сувнинг сокин шовуллашида — Тангачаларга ўхшаш — оқим бўйлаб пастга Унинг давоми…