Бенжамин Франклин (1706-1790)

Америкалик файласуф олим, сиёсатчи, дипломат ва ихтирочи Бенжамин Франклин инглиз муҳожири Жозеф Франклин оиласидаги 17 фарзанднинг саккизинчиси эди. Унинг отаси ҳунарманд бўлиб, совун ва шам ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Ёш Бенжамин ўзи мустақил таҳсил олган. У биринчи бўлиб тебранма ўриндиқни давоми…

Давид Юм (1711-1776)

Инглиз файласуфи, психолог олим ва муаррих Давид Юм Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳрида, унча бой бўлмаган дворян оиласида дунёга келди. Унинг отаси ҳуқуқшунос бўлган. Давид Юм Эдинбург университети ва Ля-Флеш номли фаранг коллежида таҳсил олди. У коллежда илк марта Рене Декартнинг давоми…

Михаил Васильевич Ломоносов (1711-1765)

Рус файласуфи Михаил Ломоносов ўзига тўқ хонадонда дунёга келди. Ломоносов келиб чиқишига кўра майда савдогарлардан бўлган. У Москва шаҳридаги славян-юнон-лотин академиясида, кейин Киевдаги диний академияда таҳсил олди. Шундан сўнг Петербург Фанлар академияси қошидаги университетда ўқиди. 1736-1741 йилларда эса Германияда билим давоми…

Дени Дидро (1713-1784)

Француз файласуфи Дени Дидро Франциянинг шимоли-шарқий қисмидаги Лангр шаҳрида ҳунарманд оиласида дунёга келди. Дастлабки таълимни 8-9 ёшида Лангрдаги диний коллежда олди. 12 ёшида Париждаги д‘ Аркур номидаги диний коллежга ўқишга юборилди. Коллежни тамомлагач, санъат магистри деган унвонга сазовор бўлди. Отаси давоми…

Вовенарг Люк де Клапье (1715-1747)

Фарангистонлик файласуф Люк де Клапье Вовенарг Экс шаҳрида дворян оиласида туғилган. У француз армиясида капитан унвонида хизмат қилган. 1741 йилги ҳарбий ҳаракатларнинг бирида оёғини совуққа олдириб қўйган. 1744 йилда эса чечак билан оғриб, кўзлари деярли кўрмай қолган. Вовенарг ёзувчи Вольтер давоми…

Леже-Мари Дешан (1716-1774)

Фаранг файласуфи Дешан Франциянинг Ренн (Бретань) шаҳрида кичик амалдор оиласида дунёга келди. У 17 ёшидан бошлаб ҳаётини Монтрай-Белле ибодатхонасида ўтказган. Дешан ўта кузатувчанлиги, ўткир ақли ва бениҳоя ҳурфикрлиги билан бошқалардан ажралиб турган. У «Ҳамма нарса», «Бир бутун», «Ҳеч нарса» деган давоми…

Григорий Саввич Сковорода (1722-1794)

Г.С.Сковорода Украинанинг Полтава губерниясидаги оддий казак оиласида дунёга келди. 16 ёшида Киев Академиясига ўқишга кирди. У Европанинг Венгрия, Германия, Италия каби давлатларида бўлган. Қайси давлатга боришидан қатъи назар, аввало ўша ердаги университетларда маъруза тинглашга шошилган. У шу тариқа уч йил давоми…

Пол-Анри Гольбах (Паул Генрих Дитрих) (1723-1798)

Француз файласуфи Пол-Анри Гольбах Германиянинг Гейдельстейм шаҳрида савдогар оиласида туғилди. У баронлик насабига мансуб эди. Гольбах Лейден дорилфунунини тугатиб, Францияга йўл олди ва Париж шаҳрида муқим яшаб қолди. Унинг Париждаги Сен-Рош кўчасида жойлашган уйи машҳур француз маърифатпарварларининг қароргоҳи бўлган. Гольбахнинг давоми…

Иммануил Кант (1724-1804)

Германиялик мутафаккир Иммануил Кант Кёнигсберг шаҳрида ҳунарманд уста оиласида туғилиб ўсди. У оиладаги 9 нафар фарзанднинг тўртинчиси бўлган. Кант болалик ва ўсмирлик чоғларида тез-тез касалга чалингани сабабли нимжон, жиззаки ҳамда ваҳимачи эди. 1745 йилда у Кёнигсберг университетининг илоҳиёт факультетини тамомлаган. давоми…

Робине Жан Батист Рене (1735-1820)

Француз файласуфи Робине Ренне шаҳрида камбағаллашган дворян оиласида туғилиб ўсди. Унинг отаси парламент матбаачиси бўлган. Робине 1760 йили Голландияга кўчиб ўтади. 1761-1766 йилларда «Табиат ҳақида» номли асари устида ишлаб, унинг тўрт жилдини нашрга тайёрлайди. Робине 1820 йилда Ренне шаҳрида вафот давоми…