Фарид Усмон. Юк (ҳикоя)

Унинг қиёфаси ҳаётда бор одамларнинг қиёфасидан унча фарқ қилмайди. Лекин ўзига хос жиҳатлари ҳам бор. Жуда кекса бўлмаса-да, ёши бир жойга бориб қолган одамларга ўхшаб кетади. Ҳаёт машаққатлари уни ғижимлаб ташлаган. Ориқ жисмига монанд елкалари уни янада озғин кўрсатади. Катак, давоми…

Мурод Абдуллаев. Бири кам дунё (2009)

Бегали ака билан суҳбатдош бўлган киши ажойиб китоб ўқигандек баҳра оларди. Домла биров билан танишибоқ дарров очилиб гаплашавермас, суҳбатдоши саволларига имкон қадар жавоб бериб, уни обдон билиб олишга ҳаракат қиларди. Бирор масалада фикр сўрасангиз ҳаяжонга берилмай, билганларини чиройли қилиб айтар давоми…

Хорхе Луис Борхес. Бир жиноят тарихи (ҳикоя)

Тунги соат ўн бир эди. Бар жойлашган Боливар билан Венесуэла кўчалари кесишган чорраҳадаги алмасенга киргандим. Бурчакда ўтирган кимса чақириб қолди. Унинг овози қандайдир ҳукмфармо эди, ҳарқалай бўйсунганимни ўзим ҳам билмай қолдим. У бир ўзи, олдидаги рюмка бўш, афтидан анчадан бери давоми…

Азиз Норқулов. Тошдевор ва антенна (ҳажвия)

Уйдагиларни соғинсам ёки чўнтакда шамол айланиб қолса, дадамнинг қўл телефонларига қўнғироқ қиламан. У ёқдан чиройли овоз эшитилади: “Телефон хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида.”. Ие, ҳар гал шу, кейинги пайтларда дадам ҳам…Шундай дейману қишлоғимизда қўл телефонларининг антеннаси бировга тутқич бермаслигини яхши биламан. давоми…

Абдулла Айизов. Раис (ҳикоя)

Раиснинг кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолганига ҳам анча бўлди. Дўхтирлар уйига келиб ҳам, шифохонага ётқизиб ҳам муолажа қилишди, лекин аниқ ташхис айтишмайди. Олдинлари «Ҳечқиси йўқ, ҳали отдай бўлиб кетасиз», деб кўнглини кўтаришарди. Энди эса улар ҳам бу хонадондан аста-секин қадамларини тортишяпти. давоми…

Носир Муҳаммад. Мумтоз адабий тилимиз қандай шаклланган эди?

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” деб номланган илмий бадиасини ўқиш жараёнида муҳтарам адибимиз ўзбек мумтоз адабий тилининг кўп асрлик тарихий йўлини тадқиқ этиб, кўп хайрли ишни амалга оширганига амин бўлдим. Муаллиф мумтоз адабий тилимизнинг шаклланиш даврини “Билге давоми…

Норали Очилов. Дўст (ҳикоя)

Янги йил оқшомида ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига Тубанкўл маҳалласидан қўнғироқ бўлди. Шу ерда яшовчи бир кишига оғир тан жароҳати етказилган, натижада у жон берган. Йил бўйи жиноятчиларни излаб топиш ва сўроқ қилишдан толиққан изқуварлар, терговчи ва криминалистларнинг байрамона кайфияти давоми…

Омон Мухтор. Муслим бобонинг неваралари (ҳикоя)

Қаҳрамоннинг қисқача таржимаи ҳоли: У иккинчи жаҳон муҳорабасидан икки йил олдин Когон яқинидаги қишлоқда туғилган. Сухор деган бу қишлоқнинг эътиборга сазовор жойи — Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанднинг пирлари Ҳазрат Саййид Мир Кулол шу ерда дунёга келган. Бу икки авлиёнинг ёндош мақбаралари давоми…

Пиримқул Қодиров: “Адабиёт яхшиликдан яшнайди” (2009)

Таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Пиримқул Қодиров пойтахтимиз марказидаги юксак арғувонлар қуюқ соя бериб турган шинам ҳовлилардан бирида истиқомат қилади. Истиқлол шукуҳи кезиб юрган улуғ айём арафасида севимли адибимизни байрам билан қутлагани бордик. Салом-аликдан сўнг давоми…

Акмал Саидов. “Шарққа ҳижрат эрур вожиб…”

Машҳур немис адиби Йоҳанн Волфганг Гёте (1749 — 1832) шоир, драматург ва адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, тарихчи ва файласуф, рассом ва театршунос, биология ва минералогия фанлари бўйича кашфиётлар қилган олим ва давлат арбобидир. У “Фауст”, “Ёш Вертернинг изтироблари”, “Ғарбу Шарқ давоми…