Хулио Кортасар. Бири кам дунё (ҳикоя)

Ҳар пайшанба атай қилгандек, “Радио Бельграно”да, ярим кечга довур қолиб кетардик. Бу ҳали ҳолва, Лемоснинг хархашалари бундан ҳам ошиб тушарди; у қўярда қўймай мени уйига судрар — роса меҳмон қилар, баъзи-баъзида кайфияти чоғ бўлса, қулфи дили очилиб чинзано қуйиб берарди. давоми…

Хулио Кортасар. Ўйиннинг тугаши (ҳикоя)

Қуёш тандирдек қиздираётган паллада, жазирамага ҳам қарамай, мен, Летисия, Оланда учовимиз темирйўл ёқасига ўйнагани борардик. Ойим билан Руфь холам тушликдан сўнг дам олгани хона-хоналарига кириб кетишлари биланоқ, ҳайҳотдек ҳовлимиз этагида кесакисиз, тўғридан-тўғри деворга ўрнатилган оқ эшикчадан лип этиб чиқардигу, қанот давоми…

Артур Шопенгауэр. Ҳаёт, инсон, изтироб

Онгсизликнинг зулматли тунидан уйғониб, ҳаётга қадам қўйган ирода ўзини шахс, индивидиум сифатида аллақандай чексиз ва чегарасиз оламда, қаерларгадир интилаётган, изтироб чекаётган, адашиб юрган сон-саноқсиз индивидиумлар орасида кўриб, худди оғир уйқудан уйғонгандек қўрқиб, саросимага тушади ва тезроқ орқага – онгсизликка қайтгиси давоми…

Жек Ритчи. Ғаройиб вазият (ҳикоя)

— Айбдор эмас, — қатъий оҳангда деди Генри Уатсон. Стэнли Вэттер сўрашда давом этди. — Ротуэлл? — Айбдор. — Женкинс? — Айбдор. — Коулмен? — Айбдор, — эълон қилдим мен. Шундан сўнг ўн бир нафар ҳакамлар Уатсонга тикилиб қолишди. — давоми…

Маргарете Нойманн. Мария (ҳикоя)

Мен, қалбнинг дўстлик ва душманлик, нафрат ва муҳаббат ҳислари яширинган чуқур тубида ҳар бир инсон ўзи алоҳида бир дунё бўлади, деб азалдан ишониб келардим. Таниш ва нотаниш кишиларни бир-бирига боғлаб турадиган ҳолат ҳам у ерга йўл топавермайди, деб ўйлардим. Баъзи давоми…

Шиничи Юки. Хазонрезги боғ (ҳикоя)

1 Боғ билан овуна бошлаганида Каяманинг ёши олтмишга кирганди. Ўшандан бери орадан ўн йил вақт ўтди… Олтмишга тўлганида, ўн йил умр кўраман деб у сира ўйламаганди, нари борса яна икки, уч йил яшарман деганди, энди, мана, кўриб турганингиздек, ўзига эрмак давоми…

Тэлмиж Пауэлл. Ягона гувоҳ (ҳикоя)

Ярим кечаси Марко Крюгерникига нимадандир қўрқиб кетган Тимоти Уоткинс кириб келганида унинг аҳволини кўриб, Марко хурсандлигидан табассумини зўрға яширди. Ўзини хавотирлангандек ва ҳамдарддек кўрсатиб, кутилмаган меҳмонни меҳмонхонага бошлади.Ўзини ҳеч бўлмаганда ёрдам бермоқчидек қилиб кўрсатиши керак. Қолаверса, улар Тимоти билан дўст давоми…

Ёшико Шибаки. Ван Гогнинг қабри (ҳикоя)

Масако ҳаётида илк бор самолётдан чет эл аэродромига келиб тушиши эди. У ўзининг ёшгина ҳамроҳи билан божхонадан бир амаллаб қутулди-да, автобусга етиб олди. Ҳамроҳининг ёши йигирма саккизда, ўғли Набуодан сал каттароқ бўлиб, аллақандай савдо уйининг ходими эди. Автобус шиддат билан давоми…

Тошио Удо. Қирмизи бинафша (ҳикоя)

Жаноб У. менга тувакда бинафша совға қилди. Мен Сизларга шу инсон ҳақида гапириб бермоқчиман.Жаноб У.нинг касби – байтар, яъни мол дўхтири. Ҳозир кўплар уйида мол боқади. Шу боис жаноб У.нинг бош қашишга қўли тегмаса керак деб ўйлагандим, йўқ, мен ҳақиқий давоми…

Иван Бунин. Ёшлик ва кексалик (ҳикоя)

Ажойиб ёз кунлари, осуда Қора денгиз.Кема одамлар ва юклар билан лиқ — ҳатто кеманинг қуйруғида ҳам лаш-лушлар қалашиб ётибди.Кема дунё кезган -Қрим, Кавказ, Анатолия соҳиллари, Константинополь…Қуёш чарақлаб турибди, осмон мусаффо, денгиз нафармон, бош-кети кўринмас портда одамлар қатор тизилган, капитан ёрдамчиларининг давоми…