Жон Максвелл Кутзее. Хўжайин ва Хизматкор (Нобель маърузаси)

Бироқ, янги дўстимга қайта- ман: у менга жуда ёқиб қолди, унга фойдаси тегадиган нима борки, ўргатишни, асосийси – мен гапир-ганимда тушунадиган ва гапиради-ган қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Даниел Дэфо. “Робинзон Крузо” Линкольншир қирғоғида жойлашган Бостон шаҳри жуда чиройли, давоми…

Рустам Шамсиддинов. Эркка чорлаган эрксизлик (1992)

Ишчи, аскар ва деҳқон депутатлари Советлари ўлка III съездининг материаллари бизгача тўлиқ етиб келмаган. Съезд ҳақида «Наша газета» саҳифаларида турли хабарлар чоп этилган. Воқеа иштирокчиларининг эсдаликлари ҳам узуқ-юлуқ, тугал маъно бермайди. Туркистонда Совет қокимиятини эълон қилган бу съезд тарихшунослигимизда кам давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Қудуқ (қисса)

Кўклам қурғоқ келган. Савр чиқиб улгурмаган бўлса-да, атрофда ястаниб ётган қир-адирларнинг майсаси қовжираб, борлиқ сарғиш тусга кириб улгурган. Тиккага келган офтоб қовжироқ хас-хашакни ёндиришга қасд қилгандек дала-даштга тинимсиз олов пуркайди. Адоқ тарафдаги тепаликда кўзга ташланиб турган чўпон кулбаси ва каттагина давоми…

Мирпўлат Мирзо. Меҳрга муҳтож хилқат

Табиат ва тамаддун борасида ўйлар Талабалик йилларим эсимда. Баҳор авж палласига етган пайтларда юрагим орзиқа бошларди. Дарҳол қишлоққа бориш тараддудини кўрардим. Улгуришим керак, дердим ичимда ўз-ўзимга. Нимага улгуришим кераклигини сизга айтсам: лола сайлига – лола теришга! Ҳали оқ либосини кифтидан давоми…

Восит Аҳмад. Янги бой (ҳажвия)

– Янги бойлардан бири тиш қўйиш мутахассисига учрабди. Тепа жағ тишларига жавоҳир қоплатибди, пастки жағларига платина қўйдирибди.– Энди нима қилай? – сўрабди шифокор.– Сигнализация қўясан-да, – дебди янги бой.Метинбекнинг бу латифасига дўстлари ичаклари узилгудай бўлиб кулишди.Кечагина мана шунақа янги бойлар давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Касал қуш (ҳикоя)

“Бугун ҳам кечгача сенинг қўнғироғингни кутдим.Сиҳатгоҳга келганимга олти ой бўлди, шу вақт ичида деярли ҳар куни хабар кутаман, лекин сен жимсан.Бу аҳволда ақлдан озиш ҳеч гапмас. Бўлди, энди кутмайман, дейман-у, қўл телефонимни отиб юбориб, ҳамшира Ойдинойнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, ҳовлига чиқиб давоми…

Исажон Султон. Узук (ҳикоя)

(Шоир Аъзам Ўктам хотирасига) “Ҳикоя ёзиш осонми, қийинми?” Тўғрисини айтсам, ҳалигача шу саволга жўялироқ жавоб бера олмайман. Мана, бир неча кундирки, туғилган кунида қизимга совға қилганим узук хаёлимдан кетмайди. Ингичка, нозик, кўкиш-яшил тошчали зийнат уни қувонтирди, соф нигоҳида севинч порлаб давоми…

Йўлдош Солижонов. Сизиф ва абсурд

Очиғи, мен Ғарб адабиёти назарияси, хусусан, сўнгги йилларда истеъмолга кириб келган ва жуда кўп қўлланилаётган модернизм, постмодернизм, абсурд, экзистенциализм, сюрреализм каби атамалар моҳиятини яхши билмайман. Уларни англашга, қанча кўп билишга интилганим сайин бу борада билимларим камлигини кўпроқ англаяпман. Эҳтимол, бу давоми…

Исажон Султон. Менинг гулим (ҳикоя)

Эрта баҳор эди. Кўнгил боғимдан бир ниҳол униб чиқди. Намхуш, қорамтир тупроқдан ипдайгина бўлиб осмонга – булутлар диёрига бўй чўзмоққа чоғланган бу жажжи жонга аввал-бошда кўп эътибор қилганим йўқ. Боғ катта, гуллар кўп, шу ожиз вужуднинг ёнгинасида карнайгул тарвақайлаган, унинг нарёғида ёшли давоми…

Исажон Султон. Бўри (ҳикоя)

(Маъруфжонга) Болам, қишнинг изғиринли кечаларида кимсасиз далаларда гала-гала бўлиб изғиган дайди итларни бўри деб ўйлаганингни гапириб бердинг-а? Ҳа, дала-тузнинг тупроғу кесакларини ҳам музлатадиган совуқларда кучуклар ўшанақа тўпланиб олишади. Аммо сен кўрганинг оддий гала холос-да. Истасанг, сенга бўри ҳақида гапириб берақолай. давоми…