Машариф Сафаров. Ёзма ёдгорликлар – яхлит бойлигимиз (2008)

Ўзбек ва бошқа туркий халқлар жамиятда рўй берган тўс-тўполонлар туфайли қадимги аждодларидан мерос қолган Ёзувларидан бир неча марта мосуво бўлишди. Бу ҳам етмагандай, туркий халқлар турли-туман сабабларга кўра, масалан, яйлов талашиб ёки янги сулолалар тарих саҳнасига чиққач, эскидан яшаб келган давоми…

Х. Аззамов. Экологик муаммолар инсониятни хавотирга солмоқда (2013)

Дунё миқёсида глобаллашув жараёни тез суръатлар билан жадаллашиб бораётган бугунги кунда инсоният учун экологик хавфсиз маконда яшаш масаласи тобора долзарб муаммога айланмоқда. Она сайёра муҳитини булғаётган экологик хавф ҳатто ядро талафотидан ҳам даҳшатлироқ бўлиб, ер юзидаги барча халқларни бу ҳақда давоми…

Моҳира Отабоева. Интернет кўчирмачилик манбаи эмас (2013)

Интернетда керак, нокерак ахборотлар шу қадар кўпки, мисоли тиғиз ўрмон. Аниқ мақсади – қўлида “компаси” бўлмаган кишининг адашиб қолиши тайин. Аввало, интернет ахборот тарқатиш, узатувчи, қабул қилувчи восита ва чексиз мавзулардаги турфа маълумотларни ўзида жамлаган манба. Оний лаҳзаларда исталган маълумотингизни давоми…

Саидрасул Сангинов. Фактларга таяниб иш кўрган афзал (2011)

Яқинда оммавий ахборот воситаларида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНEП) вакилининг баёноти эълон қилинди. Унда “Тожикистондаги алюминий заводи дарёнинг қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар, айниқса, Ўзбекистон учун жиддий муаммолар туғдираётгани” қайд этилди. Бу Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида юзага келган вазиятга берилган холисона баҳодир. давоми…

Тозагул Матёқубова. Бедил ва Ғафур Ғулом

Улуғ шоир Ғафур Ғулом ўзига маънавий-руҳий таъсир кўрсатган ва ил-ҳом берган шоирларнинг кўплаб шеърларини ёд билар ва уларни ҳамиша завқ билан ўқиб юришни севар эди. У бир умр китобини қўлидан қўймай ардоқлагаб шоирлардан бири Мирзо Абдулқодир Бедил эди. Ўзбекистон халқ давоми…

Биби Робия. Куз ёмғири (ҳикоя)

Шаҳар ғала-ғовуридан ўзини четга олган бу дўконча кўҳнагина мактаб биқинида, кўп қаватли эгизак бинолар ўровида жойлашган эди.Тўрт фаслга мосланган пойафзаллар билан тўлдирилган дўконнинг доимий ёрдамчилари – сониялар, соатлар, кунлар – бозорга боришга эринадиган, зарурат туғилгандагина оёқ кийим эсига тушиб қоладиган давоми…

Дунё Зода. Аёл бахти… кўчада эмас

Одамлар орасида қачондан бошлаб “мардикор аёл” деган ибора муомалага кирди. Бу сўз қулоққа чалинганида уй-рўзғор, бола-чақа, бозор-ўчар юкини нозик елкаларига ортмоқлаб кетаётган ожизаю муштипар кўз ўнгимизда гавдаланади. Яна аёл бозорга чиқадими ёки йўқми, деган муаммолар ҳақида ҳам тўхталаверамиз. Бироқ, баъзи давоми…

Баҳодир Карим. «Робинзон Крузо»нинг илк таржимаси

Машҳур инглиз ёзувчиси Даниел Дефонинг (1660–1731) «Робинзон Крузо» романи муаллифга фавқулодда улкан шуҳрат келтирди. Саргузаштнома бу роман қаҳрамони Робинзон Крузо дунё адабиётида ўчмас из қолдирди. Бунга тақлидан Европа адабиётида робизонномалар, яъни шу романга тақлидан ёзилган асарлар майдонга келди. Аллакимлардир тасодифан давоми…

Қўчқор Норқобил. Биз ҳам одаммиз (пьеса)

Қатнашувчилар:Жайрон бобо – чўпон. 80 ёшда. Гулсум момо – Жайрон бобонинг кампири.Эсонқул бобо – чўпоннинг ошнаси. 80 ёшда.Бутунвой – чўпоннинг тутинган ўғли. 35 ёшда.Сора – Бутунвойнинг севгилиси. 35 ёшда.Қулмирза – “Катта”нинг югурдаги. 40 ёшда.Тиловолди – чўпоннинг ўғли. 20 ёшда.Земфира – давоми…

Азим Рўзиев. Чигиртка — глобал офат (2009)

Июн ойининг ўрталарида шахсий юмушларим билан “Чилонзор буюм бозори”га боргандим. Эрталаб бозор ҳовлисини супураётган аёлларнинг гаплари қулоғимга чалинди. “Бу нима бало, ҳамма ёқни чигиртка босиб кетибди”, — деб ерда уюлиб турган ўлик чигирткаларни челакка солди улардан бири. Атрофга эътибор билан давоми…