Иқбол Мирзо. Улуғим

Муҳаммад ака ўз шеър­ларига қуйиб қўйгандек ўх­шарди: содда, рост, самимий… Айтганча, самимий де­гани нимани англатади, би­родари азиз? Кўп ишлатилганидан деҳқоннинг кетмонидек ялтиллаб кетган бу сўзнинг қиёфаси қанақа? “Унинг шеърларидан самимият балқиб туради”, деб ёзишади олимларимиз. Ҳеч тасаввур қилолмайман-да. Ёки бу давоми…

Жуманазар Бекназар. Қашқа йўрға (қисса)

Ҳисор тоғ тизмалари ортидан уфқ тобора оқариб келмоқда. Оқгузар қишлоғининг кунчиқар тарафидаги кенг ҳовли уфқ қизиллигига чулғанганда Ҳисор чўққилари бағридаги чўнг харсанглар кўзга яққолроқ ташлана бошлади. Хаёлни зилдай босиб туришга қодир салобатли тоғ чўққилари худди чопса етиб оладигандай ажабтовур яқин давоми…

Баҳодир Карим. “Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен”

Одамни турмушдаги турли ҳолатлар, қувончли ҳодисалар, кўргиликлар шоир қилади, ёзувчига айлантиради. Ҳақиқий санъат асарлари дард, гўзал ҳис-туйғулар маҳсули. Адабиётшунослар ҳам дардли ва туйғун одамлар, бадиий ижод аҳлининг ҳамдардлари… Муайян бир соҳага, дейлик, адабиётга қизиқиш ҳар кимда турлича кечади. Кимдир устозига давоми…

Файзулла Салаев. Тўлов (ҳикоя)

Ўсар муаллим ишдан димоғи чоғ қайтди. Кийимларини алмаштираркан қайсидир мумтоз қўшиқ оҳангида минғирлар, ашуланинг бир-икки мисрасини хиргойи ҳам қилиб қўярди. − Тинчликми, буваси, кайфиятлари зўр-ку? – ошхонадан хотини овоз берди.− Чойингни дамлайвер, гап кўп, кампир. Юрагинг ёрилади!.. – минғирлаётган куйини давоми…

Нусрат Касаманли (1946-2003)

Касаманли Нусрат Юсуф ўғли (Kəsəmənli Nüsrət Yusif oğlu) 1946 йилда Қазах туманида туғилган. Озарбайжон Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Университетда ўқиган йиллари “Боку” газетасида мухбир бўлиб ишлай бошлаган. Ўқишни битиргач, 1985 йилгача Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Сўнгра давоми…

Форсий тилдаги адабиётнинг забардаст таржимони (Ҳамиджон Ҳомидий билан суҳбат) (2014)

Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги ихтисослашган илмий кенгаш менинг номзодлик диссертациямга Ўзбекистон фан арбоби, Халқаро Фирдавсий мукофотининг совриндори, нозиктаъб адиб Шоислом Шомуҳаммедовни расмий оппонент қилиб белгилади. Эртаси куни диссертациянинг бир нусхасини йўлланма хат билан олиб, Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетига йўл давоми…

Гулноза Одилова. Уста (ҳикоя)

Уни ҳамма уста деб чақирарди. Чунки у умр бўйи устачилик қилган. Лекин айтишларича, ҳеч ким унинг ишидан барака топмаган. Ёпиб берган томи чакка ўтказган, ясаган эшиклари қинғир-қийшиқ чиқаверган. Яшаб турган жойи ҳам ҳатто мундоқ ҳунарманд уста яшайдиган ҳовлига ўхшамайди. Шунга давоми…

Амброз Бирс. Авл Крик кўпригидаги воқеа (ҳикоя)

Шимолий Алабамадаги темирйўл кўпригида бир эркак турарди. Йигирма чақирим пастликда эса сув шиддат билан оқарди. Эркакнинг қўллари орқасига қайрилган, билаклари арқон билан махкам боғланганди. Эркакнинг ёнида унинг жазо ижрочилари – Федерал Армиянинг икки нафар аскари ва фуқаролик пайтида шериф бўлиб давоми…

Артур Кларк. Ойдаги синоат (ҳикоя)

Генри Купер хато бўлган ниманидир топмасидан олдин икки ҳафта Ойда бўлди. Дастлаб унда тушунтириб бера олмайдиган номаълум бир туйғу пайдо бўлди, бироқ у ўйлаб иш қиладиган, ақлли илмий муҳбир эди, шунинг учун ҳам у бундан кўп ҳам ҳавотирга тушмади. Уни давоми…

Хазина қалбнинг ўзидир (Йўлдош Эшбек ва Абдумурод Тилавов суҳбати) (2014)

Абдумурод Тилавов: Йўлдош ака, адабиёт мисли бир уммон. Унинг ичига шўнғисангиз, турфа хил дуру марваридга дуч келасиз. Рухсат берсангиз, суҳбатимизни ана шу жавоҳирлардан ҳисобланган илми яқийн ва илми ладуннийнинг нима эканлигини тушунишдан бошласак. Умуман, бу илмларнинг адабиётга таъсири бор деб давоми…