Симон Кармиггелт. Болакай (ҳикоя)

Харлемгача поезднинг бўм-бўш купесида ёлғиз ўзим кетдим. Кейин ёшгина жувон ўғилчаси билан қаршимдан жой олди. Тўрт ёшлардаги сочлари оч сариқдан келган болакайнинг ўйинчоқ айиғи, кейинроқ маълум бўлдики, обаки конфетлари бор экан. У менга бир пас синовчан қараб турди-да, сўнг:  -Мен давоми…

Симон Кармиггелт. Бугун ҳаво очиқми? (ҳикоя)

М.га бағишланади. Ёзувчилик ҳунарининг энг гўзал жиҳати – уни ўрганиб бўлмаслигида. Қўлинг ургулсин қилиб балиқ тозалашни, ойнадек ялтиратиб ёғоч рандалашни ўрганиш мумкин. Лекин ҳали бирор ёзувчи дунёга келмаганки, иш столидан турар экан, қўлларини бир-бирига мамнун ишқалаб, хотинидан суюнчи олса: “Ишларимиз жойида, давоми…

Симон Кармиггелт. Муҳаббат (ҳикоя)

 Мен ҳилватроқ тамаддихонада зўр бериб дўлма чайнамоқда эдим. Дўлмаки, инсон зотига қасди бор бирор думбил қайсидир ўлаксахўрнинг мурдасидан шилиб олган сақичсимон гўштдан тайёрланган бўлса керак.  Уни сабр-матонат билан чайнамоқ, сўнг бир амаллаб ютмоқ пешонамга ёзилган бўлса, начора. Қорнимни нима биландир давоми…

Симон Кармиггелт. Ҳеч кимга осон эмас (ҳикоя)

 -Айтмаган эдимми, яна ҳамма ёқни кулга ботирдингиз, – деб тўнғиллади хотин. – Оёғингизнинг остига қарасангиз-чи, барака топгир!  Эр одатда кечки овқатдан кейин қўлидан қўймайдиган газетани тиззасига тушириб, гиламга қаради.  -Салгина-ку. Шунга шунча ваҳимами? -Бурнингизнинг шундоққина тагида кулдон турибди, ахир! – овозини давоми…

Қулман Очилов. Савил (ҳикоя)

Шомурод Алимов бўлим мудири бўлиб ишлайдиган газета таҳририятидаги компьютери бузилиб қолганидан сўнг ноутбукини қўлидан қўймайдиган бўлди. Нима қилсин, қачон янги компьютер олиб беришларини кути-иб, қўл қовуштириб ўтирсинми. Рақобот майдонида аранг жон сақлаб турган ҳафталик газетанинг даромади ҳамин қадар бўлса. Уйда давоми…

Қулман Очилов. Қурт (ҳикоя)

Ҳошим Насимов беданага ўхшайди – кутилмаган жойда оёқнинг остидан чиқади. «Ассалому алайкум, мавлоно!» – деган масхараомуз овозни эшитиб, иштаҳа билан тановул қилаётган таомингизга пашша тушгандек қутингиз учади. Ён-верингизга қарайсиз. Лекин овоз эгасини тополмайсиз. Негаки, у ё ортингизда, ё тепангизда – давоми…

Қулман Очилов. Писанд (ҳикоя)

Бу дунёда энг ширин нарса нима, биласизми?.. Ҳа, балли! Мақтов. Мақтов ҳаммага ёқади, ҳатто Талъат Нуъмоновдек кўпни кўрган, оғир-босиқ одамга ҳам.  У якшанба куни эрталаб дастурхонга ўтираётганида сездики, рафиқаи муҳтарамасининг юз-кўзлари қувончдан лов-лов ёниб, муҳим бир хушхабарни қарийб қирқ йиллик давоми…

Қулман Очилов. Кертилган (ҳикоя)

-Бу жой бўшми?  Таниш овозни эшитиб, Мавлон сесканиб кетди, ирғиб туриб, тўғри келган томонга қараб қочмоқчи бўлди, лекин туролмади. Ёнида хотини ўтирган эди. У илкис ёнига бурилди ва тепасида турган аёлнинг томоғи остида осилиб турган бир жуфт йўғон томирга кўзи давоми…

Қулман Очилов. 5+1 (ҳикоя)

Якшанба куни, пешинда, тўй ошидан қайтаётганимда, кўнглим муздеккина пиво тусаётганини сездим. Ҳаво кишини лоҳас қиладиган даражада дим. Қуёш кўкдан шундай аёвсиз олов пуркаб турибдики, қаерга қочишингни билмайсан.  Чилонзордаги пивохоналардан бирига кирдим. Бўш жой қидириб, четроқдаги айвон соясида қўлини жағига суяб давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳуснбузар (1961)

Навқирон чиройли йигитнинг бетидаги битта-иккита ҳуснбузар ҳеч қандай оғриқ ҳам эмас, касаллик ҳам, фақат ҳуснни бузади, шунинг учун ҳуснбузар деб аталади. Давримиз адабиёти мана шундай навқирон, чиройли йигит. Унинг эртага яна ҳам баркамол бўлиши, ҳусни яна ҳам тўлишуви турган гап. давоми…