Юсуф Дамра. Офтоб сари (ҳикоя)

— Сен йигирма тўрт соат ичида Оммондан чиқиб кетишинг керак! — деди жандармачи.Ҳамдий эътироз билдиришга уриниб овозини баландлатди, аммо жандармачининг кўнгли сира иймади. Ҳамдий қўлини кўтариб жингалак сочлари орасидан бармоқларини ўтказди-да, иложсизлигидан тўнғиллаб қўйди:— Бу ноҳақлик……Тайёра Қоҳира аэропортидан ҳавога кўтарилган давоми…

Юсуф Дамра. Вагонлар (ҳикоя)

У асфальт йўлда оёқларини базўр судраб борарди. Кўз олди қоронғилашиб, боши ғувиллайди. Наздида уни қуршаб олган олам парча-парча бўлиб кетадиргандек. Аҳён-аҳён тупурарди. Гўё тупуги билан шафқатсиз олам юзини чаплаб ташлайдигандай. Танида кучли оғриқ уйғонарди.«Ярамаслар! Киши қандай қилиб ҳаммасидан ажралиши мумкин?»Йўлакда давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекнинг ўз шоири (1993)

Халқимиз ўзининг ардоқли фарзанди, XX асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғулом таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлади. Ғафур Ғуломнинг номи, босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди барчамизга яхши маълум. Шоирнинг ўзи бир шеърида фахру ғурур, эркалик билан айтгани сингари: Ғафур Ғулом давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Хат тозалиги руҳ тозалигидир

Мовароуннаҳр тарихида араб алифбоси, гарчи бу ўлкаларда унгача амал қилган суғд, хатти куфий, сих ёзувлари умрини қисқартирган бўлса-да, асрлар оша авлодларимиз томонидан яратилган ганжиналарнинг бизгача етиб келишида асосий восита хизматини ўтади. Бу хат тарихини ўрганиш, турли даврларда алломалар ва тарихнависларнинг давоми…

Ҳазиний (1867-1923)

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан давоми…

Антон Чехов. Альбион қизи (ҳикоя)

Грябов деган мулкдорнинг уйи ёнига резина шинали, барқут ўриндиқли, семиз кучерли яп-янги коляска келиб тўхтади. Коляскадан уезд дворянларининг йўлбошчиси Фёдор Андреич Отцов сакраб тушди. Даҳлизда уни уйқусираган эшикбон кутиб олди. — Жаноблар уйдами? — деб сўради йўлбошчи. — Йўқлар. Бойвучча давоми…

Абдулла Қодирий. Тошканд хабарлари (1924)

Тошканд ва теварагида маориф ойи билан бирга ёғмур ойи ҳам эълон қилинди. Чакканинг ўтиши чаккидир, негаки, Эски шаҳар халқи сувда сузиш илмидан баҳрасиздир, вақтдан истиъфода қилуб ҳар бир оила ўрдак боқсун, ҳозирга бир юз етмиш уй йиқилуб, катталардан уч юз давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳой, ер юткур (1924)

Хотун-қизларнинг байналмилал кунига бағишлаб Бу кун хотун-қизларнинг байналмилал байрам кунлари. Албатта, бу «муштипар»ларнинг кўнгилларини олмоқ ҳар бир белида белбоғи бор бўлған кишининг вазифасидир. Бироқ биз ҳайрондирмизки, қайси йўсун билан уларнинг кўнгилларини олиш керак? Биз бу нуқтани ўбдан ўйлаб кўрдик. Аммо давоми…

Абдулла Қодирий. Яшасун кўнчилар ташкилоти (1924)

Меҳнаткашлар ташкилотсиз яшай олмайдирлар. Бу мантиқий бир сўз. Бутун ўлкамизда бирор маҳкам ташкилотлик касаба уюшмаси йўқ. Магар бор бўлса-да, у ҳам якка ва ягона Тошканддаги кўнчилар ташкилотидир. Бу ташкилот бизнинг «миллий анъана»ларимизни оқизмай-томизмай сақлаб келиши баробарида, уни кенг суратда тарқатиш давоми…

Сарвар Анвар ўғли. Ўйин ичидаги “ўйинлар”

Ҳозир интернет-кафелар қўзиқориндек кўпайиб кетган. Кечки пайт. Қўйлиқ бозори яқинидаги “геймер”лар тўпланадиган ана шундай компютер ўйингоҳларининг олди гавжумроқ. Кутилмаганда бақир-чақир авжига минди. Кейин маълум бўлишича, жанжал компютер ўйинлари боис чиққан экан. Икки гуруҳ бўлиб ўйнаган йигитларнинг ютқазиб қўйган томони аламига давоми…