Тэсфайе Гэссэссе (Эфиопия)

Тэсфайе Гэссэссе – эфиопиялик шоир. 1936 йили туғилган. ФЕВРАЛЬ ЎЗГАРИШЛАРИГА Қалқайлик, ёронлар, бир девор бўлиб, азиз юртимизга мададкор бўлиб! Деҳқон омочини ушласин маҳкам, қуролин қўймасин қўлдан жангчи ҳам, мен эса ватанга сўз кучи билан бир умр хизматда бўлмоққа шайман! Қолмасин давоми…

Габриэл Окара (Нигерия)

Габриэл Окара – нигериялик шоир. 1921 йили туғилган. ҚАЧОНЛАРДИР, ЎҒЛИМ Қачонлардир, ўғлим, улар кулишарди юрак-юракдан, кулишарди чақнаб кўзлари. Энди кулишар улар фақат тишлари билан, музли совуқ кўзлари эса тимирскилар менинг соямни. Шундай пайтлар бўлгандики, ўғлим, улар қўлимни сиқишарди дилдан, энди давоми…

Марсиал Синда (Конго)

КЕТМОН Вой-е, уҳ, иҳ, э вой-е!Кетмон дод демоқда, эшитяпсизми?Озғин ер кўксини ёрмоқда,Метин ер кўксини ёрмоқда,Қора ер кўксига урмоқда,Бизлардан забт этиб олинганҲосилдор ер кўксин ёрмоқда.Кетмон бизнинг иш қуролимиз,Кетмон бизнинг тинч қуролимиз. Вой-е, уҳ, иҳ, э вой-е!Ҳаммани, ҳаммани қўрқитибКетмон дод демоқда, эшитяпсизми?Вой-е, давоми…

Жерид Ангира (Кения)

ОТАМНИНГ ВАСИЯТИ Яқинроқ кел,Яқин кел.Бўйрага ўт,Бўйрага.Оловни ёқма,Оловни. Истамайман тутунни,Истамайман тутуннингСени йиғлатишини,Сени йиғлатишини.Магар йиғласанг, ундаМарҳум бобонгга йиғла,Марҳум момонгга йиғла.Йиғламагин қошимда,Йиғламагин бошимда,Ўғлим — авлодим менинг.Яқинроқ кел,Яқин кел.Бўйрага ўт,Бўйрага.Оловни ёқма,Оловни. Ёдда тут, ўғлим:Оғанглар биланбирлашиб яша,бирлашиб яша.Ўн чўпни букмоқОсон битталаб,Боғлам бўлса мабодоАзобдир, азоб.Сўзларимни унутмаЎғлим давоми…

Эсташ Прюденсио (Бенин)

ОҚИМ БЎЙЛАБ Қачонлардир сузиш керак бўлгандир сизга,Со* бўйлаб Ганьве*дан Кинто*гача?Сузмаган бўлсангиз,унда тезроқ,дўстларим,Калавига, Калави*га,узун, торкайиқлар кутгувчи жойга.Сизни ажаблантирарқайиқчининг тезкор ҳаракатлари,Ярақлаган сувнинг сокин шовуллашида —Тангачаларга ўхшаш — оқим бўйлаб пастгаУнинг енгил-енгил бошқаришлари.Нилуфарлар секин тебраниб турарДарё тўлқинларининг сирли чайқалишида.Ризофорлар* тиззасидан сувдаҚирғоқ бўйлаб қатор-қатор давоми…

Ричард Мэтисон. Катта сюрприз (ҳикоя)

Қария жаноб Хокинс одатда ўзининг нураб ётган деворининг олдида ўтириб олиб, мактабдан уйига қайтаётганган кичкина болаларни имлаб ўзига чақирарди. – Болалар! Бу ёққа келинглар, болалар! – деб қичқирарди.Аксарият болалар унинг олдига яқинлашишга қўрқиб, қарияни узоқдан мазах қилиб қочишарди. Улар чолнинг давоми…

Ричард Мэтисон. Фалокат дастаги (ҳикоя)

Эшик остонасида устига “Жаноб ва хоним Льюисларга” деб ёзилган кубсимон картон қути турарди. Норма қутини олиб эшикни очди ва уйига кирди. Қоронғу туша бошлади. Жўжанинг ичига қиймани солиб бўлгач, Норма картон қутини очишга ўтирди.  Қутининг ичидан дастаги бор ёғоч қутича давоми…

Салоҳиддин Мамажонов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Салоҳиддин Мамажонов (1931-2005) — адабиётшунос олим, академик. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? 1. Чингиз Айтматов. «Асрга татигулик кун» (роман).2. Жеймс Жойс. «Улисс» (роман).3. Габриэл Гарсиа Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили» (роман).4. Герхарт давоми…

Қулман Очилов. Geri gedan (ҳикоя)

Устоз! Ушбу хатимни ўқиб чиққач компьютерингиздан ўчириб ташланг. Унга бегоналарнинг кўзи тушиб, фақат ўзингизга ишониб айтаётган сиримдан воқиф бўлишларини ва устимдан кулишларини истамайман. Жуда хунук, жуда ёмон иш қилиб қўйдим. Бугун иккинчи куни, лекин ҳали-ҳамон эсласам, юрагим орқага тортиб кетаётир. давоми…

Аҳмад Аъзам. Чашмалардан йиғиладиган наҳрул ҳаёт (2013)

Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида давоми…