Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

Мирзапўлат Тошпўлатов 1952 йили Қарши туманининг Даштфайзиобод қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган (1970—1976). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий-бадиий тарғибот марказида, «Ўзбектелефильм» студиясида хизмат қилган. Мирзапўлат Тошпўлатовнинг ёзувчи сифатидаги фаолияти 1975 йилда «Гулистон» журналида чоп этилган «Содиқ» номли ҳикояси давоми…

Бобур. Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум (видео)

Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум, Демон бехонумон, овораи икки жаҳон бўлдум. Лабинг гар бермаса бўса, нечук жон элта олғайман, Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум. Сўруб ул ой лабидин, оғзининг рамзини англадим, Бир оғиз сўз била, кўрунгки, мунча давоми…

Шомирза Турдимов. Алпомиш ва Отабек

Абдулла Қодирийнинг ёзувчилик таланти, бадиий салоҳияти “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романларида намоён бўлган. Ёзувчи бу асарларида ўз олдига қўйган мақсадига анъанавий адабиёт ва халқ бадиий тафаккур тарзини янги ўзан — реалистик баён усулига ўтказиш орқали эришган. Юзага келган шарт-шароит, давоми…

Маҳмуд Тоир (1952)

Маҳмуд Тоиров 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Паркент қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. “Янги аср авлоди” нашриёти, Ўзбекистон радиосида фаолият юритган. Ҳозирда “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент давоми…

Абай. Юрак амри билан (“Қора сўз” асаридан)

Тирик одам учун энг муҳими — юрак. “Ботирлик” ва “қўрқоқлик” хислатлари “юрак”дан туғилади. Халқ ботирни “юракли”, қўрқоқни эса, “юраксиз” дейди.Раҳмдиллик, бировнинг қайғусига ҳамдардлик каби олижаноб инсоний фазилатлар юрак туйғусидир. Шошқалоқлик ҳам юракнинг иши. Агарда, тил юракнинг айтганига кўнса, ёлғон сўзламайди. давоми…

Қутлибека Раҳимбоева (1952)

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974). Ўрта мактабда, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат давоми…

Энг парҳезбоп маҳсулот

Европа парҳезшунослар ассоциацияси томонидан шу йил баҳорда эълон қилинган маълумотда қуён гўшти энг парҳезбоп маҳсулот сифатида тилга олинган. Маълум бўлишича, одам организми қуён гўштини жуда яхши ҳазм қиларкан. Унда аллергия қўзғовчи унсурлар, масалан, парранда гўштига нисбатан ҳам жуда кам бўларкан. давоми…

Хуршид Даврон (1952)

Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январ куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1969). Турли нашриёт ва ижодий ташкилотларда ишлаган (1974— 94). Маънавият ва маърифат марказида раҳбар ўринбосари (1994—96), давоми…

Асқар Маҳкам. Адабиёт ибодати (шоир Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига чизгилар)

Эй гулим, Кўзларга ёшлар тўлганда Соямиз қўшилган дамларни эсланг!   Шавкат Раҳмон …У юзини терс ўгирди. — Нимага келдингиз? Нафаси сиқилиб, бутун вужуди бўғриққан, юз томирларигача таранглашиб, тобора қорайиб бораётган дарё тошларидек захали, ўйдим-чуқур юзи энди бурунгидек қоя тошни эслатмас; давоми…

Анвар Намозов. Владимир Маяковский. Юракка узилган ўқ

Владимир Владимирович Маяковский – рус шоири, ХХ асрнинг йирик ижодкорларидан бири. Унинг шеърлари оташин мисраларга тўла, сатрларида қизғинлик, кучли эҳтирос яққол кўзга ташланади. Маяковский шоирликдан ташқари, драматург, киносценарийнавис, кинорежиссёр, “ЛЕФ” (“Левий фронт” – “Чап фронт”), “Янги ЛЕФ” журналлари муҳаррири сифатида давоми…