Ўзбек насри уфқлари (давра суҳбати)

ИЖОДНИНГ АЗАЛИЙ ВА АБАДИЙ ЙЎЛИ Ўзбекистон мустақилликка эришиб, турғун фикрлар, сохта ғоя ва идеаллар исканжасидан қутулганига ҳам чорак асрдан ошди. Республика иқтисоди, саноати, қишлоқ хўжалиги, фан, маданият ва санъатда, жумладан, бадиий адабиётда муайян юксалиш, ривожланиш нишоналарини кўриб турибмиз. Ҳамма соҳаларда давоми…

Матёқуб Қўшжонов. Бадииятдан ўн икки сабоқ (китобдан боблар)

МАФКУРАВИЙ МУҲИТ ВА БАДИИЯТ ҚИСМАТИ Тоталитар мафкура ҳукм сурган етмиш йил давомида марксистик дунёқарашнинг баъзи принциплари бадиий ижоднинг ўзига хос хусусиятларини, хусусан, мазмун билан шакл бирлигини ҳисобга олмасдан зўрма-зўраки тарзда қўлланилди. Жумладан, партиявийлик, синфийлик масалалари хусусида гап борганда, ижодкорнинг объектив давоми…

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради

… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўли қанчалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, Адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади.Абдулла давоми…

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди.

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева тугмайди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига йўл топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади…Абдулла Қаҳҳор

Баҳодир Мурод Али. Собиқ мусиқа министри (ҳажвия)

«Кимсан» исмимнинг маънисига келсак, инс-жинсларнинг номи экан. Маълумки, инс-жинсларнинг қўними бўлмайди. «Ўғлим кўчанинг боласи бўлсин, касбимни эгалласин», деб отамиз шу шарифни каминага маъқул кўрганлар. Бизнинг уруғ ёш бўлса, иккала лунжида қуртобаси бордай, кекса бўлса, сузмахалтадай лунжи осилган бўлади. Сабаби — давоми…

Собир Ўнар. Шукур аканинг боғлари

Табиатимиз шунақа: рўпарангда, ён-верингда ёки қўшни бўлиб ҳаёт кечираётган қадрдон инсонинг қўққисдан лоп этиб чин дунёга риҳлат қилса ва орадан кун, ой, йиллар ўтаверса, азизлиги яққолроқ билиниб бораркан. Айниқса, у маънавий устозинг бўлса… Ростдан ҳам Шукур аканинг вафотидан сўнг ёзувчи давоми…

Наим Каримов. Туркистонлик талабаларнинг тақдири тафсилотлари

Бу воқеа, гарчи ўша даврда кутилган натижани бермаган бўлсада, етмиш нафар ўзбекистонлик талабанинг Германиядаги ўрта ва олий ўқув юртларида таълим олиши ўз даврида қандай катта акс-садо берган бўлса, ҳозир ҳам ўзбек жамиятини шунчалик ҳая­жонлантириб келади. Агар совет давлати бу ёшларнинг давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Одамнинг юзи

ёхуд тортмаларда қолган номалар Бу дунёда кимгадир икки энлик мактуб ёзмаган ёки кимдандир нома олмаган кишини топиш қийин бўлса керак. Ёзув инсоният ўйлаб топган энг буюк ихтиро экан, ундан умри давомида ҳамма ҳам, албатта, фойдаланади. Ўн тўққизинчи асрда Европада мактуб давоми…

Норбой Худойберганов. Тафтишсиз ўсиш бўлмайди (1990)

Эътибор беринг-а, инсон қишда иссиқни, ёзда эса соя-салқинни қўмсайди. Ваҳоланки, одамзотнинг яхши яшаб, соғлом турмуш кечириши учун ўз пайтида ёз ҳам, қиш қам жуда-жуда керакдир. Керакли нарсалар эса, бамисоли қаҳратон қишдай ёки жазирама иссиқдай ёқимсиз бўлишини негадир «ҳазм» қилолмаймиз. Жумладан, давоми…

Ғафур Пўлатов. Адабий турғунлик қачон тугайди?

Бадиий асарлар ва, умуман, адабиёт, санъат, ижодкорлик хусусидаги тугал фикрлар баҳс-мунозара, баъзан бир-бирига қарама-қарши таҳлиллар туфайли қиёмига етади. Адабиётимизнинг бугунги ютуқ ва камчиликларини кўрсатишда, оригинал ва таржима асарларга ҳаққоний баҳо беришда адабиётшунос олимлар  билан бир қаторда бадиий сўз ихлосмандларининг ҳам давоми…