Ражаб Тойиб Эрдўғон: “Турк тилини кўз қорачиғидек асраш – бурчимиз”

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 26 сентябрь – Турк тили байрами муносабати билан мамлакат халқига мактуб йўллади. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар беради.  “Тил ҳар бир миллатнинг эрки, ҳурлиги, бой маданияти ҳамда илдизи олис тарихга бориб тақалувчи анъаналарининг энг давоми…

Илҳом Алиев: Референдум юксак савияда ўтиши учун барча чора-тадбирлар кўрилди

26 сентябрь куни Озарбойжонда мамлакат Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Давлат агентлиги хабарига кўра, Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев овоз бериш жараёнида иштирок этди. Шу куни  Сайловларни кузатиш бўйича Европа академияси миссияси раҳбари Горис Эмиэл Стефан ҳамда давоми…

Найтхарт Ҳёфер-Виссинг: “Германия бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни изчил ривожлантиради”

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 22 сентябрь куни Олмон бирлиги куни муносабати билан Тошкентда тантанали қабул маросими ўтказди. Маросимда Ўзбекистон ҳукумати, хорижий мамлакатлар элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, илм-фан, санъат ва маданият намояндалари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди. давоми…

Виолен де Вильмор – Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси

Жорий йил 17 сентябрдан Виолен де Вильмор хоним Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлади. Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, де Вильмор хоним Франция ишбилармонлар ҳаракати миссияси (МЕДЕФ Интернасиональ) доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Мамлакатимизнинг меҳмондўстлиги ва турли соҳалардаги давоми…

26 сентябрда Озарбойжон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан референдум ўтказилади

Жорий йил 26 сентябрь куни Озарбойжонда умумхалқ овоз бериш тадбири бўлиб ўтади. 2016 йил 18 июлда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев “Озарбойжон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш мақсадида умумхалқ референдуми ўтказиш тўғрисида” фармойиш имзолаган. Озарбойжон Сайлов кодекси 2.3-моддасига кўра, хорижий мамлакатларда яшовчи давоми…

Давлат Думасининг янги таркиби қандай?

Россияда 18 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловида “Единая Россия” партияси вакиллари ғалаба қозонди. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова оммавий ахборот воситаларига маълум қилди. Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 47,88 фоизи ёки 52 миллион 700 давоми…

Хуршид Даврон. Тарих мезони ҳақиқатдир (1989)

Тарихдаги ҳар бир ижтимоий юксалиш жамиятнинг ўз меросига, ўз ўтмишига бўлган муносабатини ислоҳ қилишдан бошланган. Фақат шундагина ҳақиқий маънода инқилобий ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Зеро, ўтмиш сабоқлари замонавий тараққиёт учун хизмат қилади. Ниҳоят, тарих «илми»да ҳукмронлик қилган жуда кўп нотўғри давоми…

Эдуардс Стипрайс – Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси янги раҳбари

Жорий йил 19 сентябрь куни Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи делегацияси матбуот хизмати хабар беради.   “Мен Латвия Ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятим доирасида Тошкентга бир неча бор ташриф буюрганман. Ўшанда гўзал давоми…

Ерик Утембаев: Қозоғистон ва Ўзбекистон янги ҳамкорлик даврига қадам қўймоқда

Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори саналади. Икки мамлакатни кўп асрлик муштарак тарих, тил ва диний-маънавий мерос бирлаштириб туради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев Тошкентда ўтган брифингда маълум қилган. “Қозоғистон ва Ўзбекистон давоми…

Қўшилмаслик ҳаракати саммити якуний ҳужжатига Қорабоғ масаласи ҳам киритилди

Қўшилмаслик ҳаракати Арманистон ҳамда Озарбойжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ зиддиятини Озарбойжон давлати ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва халқаро миқёсда тан олинган чегараларига риоя этган ҳолда ҳал этишга чақирди. Trend агентлиги хабарига кўра, Қўшилмаслик ҳаракатининг Венесуэлада бўлиб ўтган саммити якуний ҳужжатида мазкур нуқтаи давоми…