Бобо Тоҳир (980-1055)

Бобо Тоҳир Урён (بابا طاهر) — Эроннинг шимолий-ғарбидаги Ҳамадон шаҳрида туғилган. У ирфон соҳиби, ўз таъбири билан айтганда, самовот илмининг донишманди эди. Мусиқадан яхшигина хабардор бўлиб, ўз тароналарини куйга солиб айтиб юрган. «Урён» сўзининг луғавий маъноси «ялашғоч» бўлиб, шоир ўзига давоми…

Ҳофиз Шерозий (1325-1388)

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий (خواجه شمس‌الدین محمد حافظ شیرازی) Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий (جلال‌الدین محمد بلخی) — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил каби буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. давоми…

Саъдий Шерозий (1203-1292)

Машҳур форс-тожик шоири, адиби ва мутафаккири Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (سعدی شیرازی) 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган. Отаси Шероз отабеги Саъд бинни Зангийнинг мулозимларидан бўлган. Лекин у 10—11 ёшларида отадан етим қолади. Сарой томонидан нафақа тайинланган бўлса-да, оиланинг моддий аҳволи оғир давоми…

«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (201-300)

201. Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган. Нима учун? Жавоб: Улар кар бўлишган. 202. Дунёдаги тилларнинг аксариятида у “М” ҳарфи билан бошланади. Бу қайси сўз бўлиши мумкин? Жавоб: Она. 203. 1. Нью Йорк, АҚШ 468 давоми…

Поён Равшанов. Амир Темурнинг муҳри (1989)

Улуғ Темур авлодиман Гар бўлсамда озари, Табаррукдир, зиёратгоҳ Менга онинг мозори. Улуғбекнинг пойин излаб Зарафшондан ўтганман, Самарқанднинг тарихини Юрагимга битганман. Мақсуд Шайхзода Бу кўҳна дунё юртларни бузган, элатларни қирган қанчадан-қанча жаҳонгирларни билади: Искандару Доро, Муовияю Қутайба, Чингизу Боту, Наполеон ва, давоми…

Тўра Мирзо. Туркия ва Туркистон йўлларида (1989)

Шоир Тўра Мирзо билан суҳбат — Ўзингизга маълум, чет элларга сафар қилиш анчагина мураккаб иш. Ҳар кимга ҳам бу насиб қилавермайди. Қолаверса, бизда бир марта хорижга сафар қилган киши агар иккинчи марта шундай имконият туғилса, ҳеч иккиланмай ундан воз кечиши давоми…

Эркин Мусурмонов. Машрабнинг умрини қисқартиришга ҳожат йўқ (2011)

Адабиётшунослик илмида Раҳимбобо Машрабнинг туғилган йили масаласида маълум тўхтамга келинган эди. Шоирнинг таваллуди 1640 йил, деб белгиланиб, шу асосда шоирнинг 350 йиллиги ўтган асрнинг 90-йиллари нишонланганди. Бироқ кейинги йиллар бу масалага яна қайтилиб, шоирнинг туғилган йили санаси турлича (1653, 1657 давоми…

Абдуғафур Расулов. Тарих, фалсафа, роман

Роман бадиий адабиётнинг навқирон, изланишдаги жанри. Жаҳон адабиётида у драма, достон сингари таянч жанрлардан анча кейин пайдо бўлди. Ўзбек романчилиги яна-да янги, салкам бир асрлик тарихи бор, холос. Абдулла Қодирий етук намуналарини яратиб берган ўзбек романчилиги тез ривожланди, ўсди, изланди давоми…

Пиримқул Қодиров. Шоҳруҳ Мирзонинг мардлиги (парча)

Темурийлар сулоласини юксалтиришда Соҳибқирон Амир Темурнинг садоқатли ўғли Шоҳруҳ Мирзо қандай фидойилик ва донолик билан фаолият кўрсатгани бизга тарихий манбалардан яхши маълум. Бу жараён Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг яқинда “Ўзбекистон” нашриётида чоп қилинган “Шоҳруҳ ва Гавҳаршод” деб номланган янги давоми…