Башорат Отажонова (1986)

Башорат Отажонова 1986 йил 13 февралда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида ўқиган. Ҳозир «Бошланғич таълим» журналида бўлим муҳаррири вазифасида ишлайди. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Зоминда ўтказилган истеъдодли ёш ижодкорларнинг 7-анъанавий анжуманида давоми…

Бобур. Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур (видео)

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкилдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкилдур. Мизожинг нозику сен — тунду, мен — бир беадаб телба, Санга холимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкилдур. Не осиғ нолаю фарёд хоболуд бахтимдин, Бу унлар бирла чун давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Ҳар исмда бир ҳикмат мужассам!

Ёхуд кўнгил ила каломнинг қоғоздаги зоҳирий шаклига эътиборсизлик оқибатлари ҳақида Унутилмас сабоқ Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Хаёлимдасан (ҳикоя)

Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми — сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим синфдошларига нисбатан давоми…

Исажон Султон. Мен, Онам ва Ўрта Ер денгизи (ҳикоя)

Онам билан Ўрта Ер денгизи соҳилидамиз. Поёни кўринмас яшилтоб сувлар тинмай долғаланади. Чағалайлар чийиллаб учишади. Узоқларда оппоқ яхта кўпикли из қолдириб сузиб бормоқда. Чап томонимизда сув қаъридан бош кўтарган кичик тоғлар кўзга ташланади. Устида сийрак арчалар ўсган, ораларида оқиш қоялар давоми…

Кун ҳикмати 10: Маҳмудхўжа Беҳбудий маориф ҳақида

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий

Лев Толстой. Танланган асарлар. 5 жилдлик (1978-1980)

Лев Толстой. Танланган асарлар. 5 жилдлик. 1-жилд. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978 Буюк рус ёзувчиси Л.Н.Толстойнинг беш жилдлик танланган асарлари биринчи жилдига адибнинг ҳикоя ва қиссалалри киритилган. Улар орасида “Поликушка” (Ҳ.Аҳророва таржимаси) ва “Ҳожимурод” (Уйғун таржимаси) қиссалари бор. Лев давоми…

Ойша Турал (1950)

Ойша Турал (Ayşe Tural) 1950 йили Кипрда туғилган. Шоир, ёзувчи сценарист. “Менинг исмим шеър”, “Ишқнинг қум соати”, “Бу дунё сизники” каби 13 та китоби чоп этилган. СИНИҚ СЕВГИ Кимсасиз кентларнинг қоронғисида Ёпишқоқ ёлғизлик ёпишар, қийнар. Севгига ўралар бу юрак, сийна. давоми…

Ойшан Тоғли (1962)

Ойшан Тоғли (Ayşen Dağlı) 1962 йили Кипрда туғилган. Кипр юқори технологиялар институтининг архитектура факультетини тамомлаган. “Тупроқ ва мен” (1993), “Сеҳрли замбуруғлар ва нур” (1994), “Витамин эҳтиёжи ва севги” (1995), “Мантиқнинг гуллари ва чумолилари” (1996) каби китоблари чоп этилган. КЕМА ДАФТАРИМ давоми…

Илкай Адали (1944)

Илкай Адали (İlkay Adalı) 1944 йили Кипрнинг Магоса шаҳрида туғилган. “Михи чиққан дунё” (1971), “Кишанли умид” (1973), “Чиқилмас кўчалар” (1981), “Соҳилдаги дарахт” (1993) каби китоблари чоп этилган. КЎП БЎЛДИ Кўп бўлди, кўникмас йўқлигингга тун. Кўп бўлди, нур сочиб чиқмай қўйди давоми…