Чустий (1904-1983)

Шоирнинг асл исми Набихон Хўжаев бўлиб, у 1904 йил 20 февралда Чуст шаҳрида тўқувчи оиласида туғилган. Унинг отаси Нуриллахўжа ҳам зиёли киши бўлиб, Туробий тахаллусида ажойибғазал, мухаммас ва маснавийлар яратган эди. Чустий Алишер Навоийнинг юбилейи муносабати билан 1939 йили Тошкентга давоми…

Исмоил Бекжон. Муҳаббат фалсафаси

Мутафаккир шоирлар шеърларига ўз замонаси ва кейинги асрларда ҳам кўплаб шарҳлар битилган. Зеро, бундай мўъжаз, аммо олам-олам маъно ва сўз санъатининг турфа сирларини ўз бағрига олган асарлар мазмун-мағзини чақиш барча учун бир хил осон эмас. Шу боис, уларнинг кишини ўйлантирувчи давоми…

Григорий Квитка-Основьяненко. “Бало” қиз (қисса)

Яқин кишингни ёмонлашдан оғир гуноҳ йўқ. Биз, масалан, кўчада кетаётган бирон кишини кўрамиз-у, дарров унинг қаёққа ва нима мақсадда кетаётганини фаҳмлагандай бўламиз; агар у ўй сурса, нияти нима эканлигини сезгандай бўламиз ва нима қиларкан-а, ишга тумшуқ тиқиб, деб ўша заҳоти давоми…

Мурза Ғапаров. Мурғобликлар (қисса)

Кечқурун яна ётоқхонага қайтиб келдим. Бир ойдан буён таъмирланаётган уч қаватли ётоқхонанинг бирорта ҳам деразасидан йилт этган шуъла кўринмайди. Лекин даҳлиз ёруғ эди. У ерда дам олишга кетган эшик оғасининг диванида коментдант ётибди. Кўзида кўзойнак, оғзида папирос, қўлида газета. Бу давоми…

Хорхе Луис Борхес. Сўқмоқлар оралаган боғ (ҳикоя)

ТАРМОҚЛАНГАН СЎҚМОҚЛАР БОҒИ Лиддел Гарт ёзган “Жаҳон уруши тарихи” китобининг йигирма иккинчи саҳифасида шундай маълумот берилган: Британиянинг 13 та дивизияси бир минг тўрт юзта замбарак ёрдамида Сен-Монтобан жабҳасига 1916 йил 24 июлга қилинадиган ҳужумни йигирма тўққизинчи июл эрталабига кўчиришга тўғри давоми…

Мирмуҳсин (1921-2005)

Мирмуҳсин 1921 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1970). Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). Илк достони — «Қамар» (1938). «Вафо» (1944), «Қадрдон дўстлар» (1948), «Ирмоқлар» (1959), «Қалб ва фалсафа» (1960), «Шеърлар» давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний (1878.12.7 – Тошкент – 1934.24.8) – маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби. Тўқувчи оиласида туғилган. Мактабхона ва мадрасада ўқиган (1885—95). 1906 йилдан шеърлари билан матбуотда қатнаша бошлаган. Араб, форс, рус тилларини ўрганиб, бу тилларда ижод қилган мутафаккирларнинг асарларини давоми…

Озод Шарафиддинов. Ажални енгган адиб (2005)

Ҳозирги ёшлар, минг афсуски, Самар Нур деган адибнинг асарлари тугул, номини ҳам билмайди. Ҳатто таҳририятда ишлайдиган баъзи ходимлар мендан «Ким эди у? Номи таниш эшитиляпти-ю, лекин эслаёлмаяпман», деб анқовсираб сўрашади. Ҳолбуки, у Навоий замонида яшаб ўтган ижодкор эмас. У ҳаёт давоми…

Владимир Икскул. Номус ва ажал (қисса)

Золийхон тоғларга ялинганида балки уларнинг раҳми келиб ёрилиб кетармиди. Лекин номуси таҳқирланган эркакларнинг тош қалби юмшамади. Темир ханжарини қинидан чиқариб, дамини текширди: ўткир! У чаққон бир ҳаракат билан Золийхоннинг сочларини кесиб ташлади-да, кўкрагини оча бошлади. Золийхон худди ноласини биров эшитиб, давоми…

Владимир Икскул. Номус ва қасос (қисса)

“Раҳмат, Саид! Агар Парвардигор менга ҳаёт инъом этса,сенга худди ҳозиргидай яқин бўламан.Мен учун еган калтакларингнинг изи юрагимдан ҳеч қачон ўчмайди.Агар куним битгудай бўлса, шундай ўламанки, сен мен билан фахрланасан.Саид, мен сен билан фахрланаман. Худо каромат қилгай.Мен шундай ўлай-ки, болалар, болаларнинг давоми…