Тоҳир Малик: “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида бадиий асар ёзмоқчиман” (2017)

25 май куни «Ҳилол-нашр» марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» романи (2 жилдли қайта нашри) ва «Дока рўмол қачон қурийди» китоблари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Учрашувда Тоҳир Малик мухлисларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб, давоми…

Озарбойжонда замонавий давлатчиликнинг 99 йиллиги байрам қилинмоқда

28 май Озарбойжонда замонавий давлатчилик байрами сифатида тантана қилинмоқда. Шу куни Президент Илҳом Алиев Озарбойжон Демократик Республикаси ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Ёдгорлик олдида фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, давлат раҳбари байрам муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида қатнашиб маъруза қилган. давоми…

Камол Ижтимоий. Тафтишчи (ҳикоя)

Уйга қайтишим билан биринчи навбатда орқа томонидан қизариб турган “тўланди” деган муҳр урилган қоғозни хотинимга кўрсатдим. – Ана, охирги қарзимиздан ҳам қутулдик, – дедим мен. Шириннинг кўзларидан бир ҳовуч қувонч учқунлари учиб чиқиб, атрофга сочилди. – Вой, худога шукур-ей! Ниҳоят, давоми…

Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари

Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш давоми…

Абдулла Орипов. Эслаш (видео)

ЭСЛАШ Отам билан бирга отга мингашиб, Китоб довонидан ошгандик бир вақт. Қараб бўлмас эди пастга энгашиб, Бир қадам нарида жарлик– ҳалокат. Қандай ўтган эдик у йўлдан омон? Эсласам, энтикиб кетаман ҳамон. Тун эди, шаҳардан қишлоққа қараб, Катта акам билан тушардик давоми…

Нодар Думбадзе. Ношукур (ҳажвия)

Гудули Бережианининг юз йиллиги негадир сезилмасдан ўтиб кетди. Бир ҳисобдан бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Ахир қишлоқ қабристонида бир ярим асрни яшаб қўйган унинг қанча фамилиядошлари ётганидан кейин қўшнилар Гудулининг юз ёшга тўлганини эслашмаган ҳам бўлиши мумкин-да. Қўшнилар у ёқда турсин, давоми…

Европа парламенти делегацияси Тошкентда учрашувлар ўтказди

Жорий  йил 22-24 май кунлари Ўзбекистонда Европа парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси делегацияси меҳмон бўлди. Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш ҳамда ҳамкорлар билан фикр алмашиш мақсадида келган делегация таркибидан депутатлар Ж.Вайденҳолзер (Австрия), К.Бюхнер ва Ж.Зеллер (Германия) ўрин олган. давоми…

Умарали Норматов, Ҳамидулла Болтабоев. Янги назарий тамойиллар (2008)

Ҳамидулла Болтабоев: Ҳаммамиз яхши биламизки, адабиёт назарияси минг йиллар давомида амалга оширилган қонуниятлар билан эмас, ҳаётни бадиий таҳлил қилиш асосида ривожланади. Амалда яратилган ҳар бир даҳо, ҳеч бўлмаса, оригинал асар назарий қоидаларни бойитибгина қолмай, аввалги эски қолипларни синдиради. Ундаги янгилик давоми…

Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!

Кейинги пайтлари турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда бот-бот чет элда ишлаб юрган айрим юртдошларимизнинг бирор жиноий ишга аралашиб қолгани ёки уларнинг бошига тушган ташвишлар ҳақидаги хабару мақолаларни ўқияпмиз. Баъзан ҳамманинг диққатини тортадиган салбий ҳодиса юз берса, бу ишнинг марказида юртдошимиз бўлмаса-да, давоми…