Соҳибқироннинг оламшумул тафаккури

Буюк тарихий шахсларнинг таржимаи ҳолини ёзиш ва улар ҳақида изланиш олиб бориш учун манбалар ва адабиётлар етишмаслиги кўпинча муаммо бўлса, Соҳибқирон Амир Темур ҳақида эса манбалар ва адабиётларнинг ниҳоятда кўплиги муаммо ҳисобланади. Бу буюк инсон ва иқтидорли давлат арбоби ҳақида давоми…

Сарой Мулк хоним (Бибихоним)

Сарой Мулк хоним чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. Қозонхон тахтдан азл этилиб, қатл қилинган чоғда Сарой Мулк хоним ҳали беш ёшда эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Қозоғоннинг набираси давоми…

Гавҳар Шод бегим

Ганҳар Шод бегим Амир Темурнинг тўртинчн ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини эди. У Чиғатой зодагонларидан Ғиёсиддин Тархоннинг қизи эди. Ривоят қилишларича, Ғиёсиддин Тархоннинг бобокалони — Қушлик бир вақтлар Чингизхон мулозиматида бўлиб, бир жанг асносида уни ўлимдан сақлаб қолган экан. давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Бобуршоҳ: шоир ва адиб

Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Инсониятнинг абадиятга мансуб ана шундай буюк фарзандлари сафида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўз ўрнига эга. Кишилик тарихида Бобурчалик шахсий имкон, иқтидор ва фазилатлари давоми…

Миркарим Осим. Яхшининг шарофати (ҳикоя)

— Тобакай мусофирликда рангингизни сарғайтириб юргайсиз, — деди бир куни Алишернинг ҳужрасига ташриф буюрган паҳлавон Муҳаммад. — Ўз шаҳрингиз Ҳиротға кетинг. Машҳад ҳавоси сизга ёқмади. Рангингизга қараб бўлмайдур, заъфарон.— Рост, Ҳиротни соғиниб рангим заъфарон бўлди. Қанот боғлаб учгим келиб турибдур. давоми…

Шоҳрух

Амирзода Шоҳрух, Мирзо Шоҳрух, Шоҳрух мирзо, Хоқони саъид, Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон (1377 йил 20-август, Самарқанд – 1447 йил 19-март, Рай) Амир Темурнинг 4-ўғли, Темурийлар ҳукмдори. Ёшлик йиллари Самарқандда ўтган, шу ерда дунёвий ва диний таълим олган. Амир Темур давоми…

Абдуллатиф

(1423–1450) (1449-1450) Мовароуннаҳрда 1449-1450 йилларда ҳукмронлик темурий ҳукмдор. Улуғбекнинг ўғли. Шоҳрух саройида тарбия олган, ҳарбий юришларда қўшиннинг ўнг қанотига қўмондонлик қилган. Гавҳаршод бегим ва тархон амирлар Шоҳрух ўлимидан сўнг (1447) Абдулатифни олий бош қўмондонликка тайинлаб, унинг амакиваччаси Алоуддавлани тахтга ўтқазишган. давоми…

Султон Абу Саид

Султон Абу Саид Мирзо ибн Султон Муҳаммад (1424-1469) (1451-69) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр (1451-69) ва Хуросон (1458-69) ҳукмдори. Мироншоҳнинг набираси. Шоҳруҳ ва Улуғбек вафотидан сўнг Темурийлар давлатида бошланган тахт учун кураш чоғида Улуғбекнинг ўғли Абдулатиф томонидан Бухоро зиндонига ташланган. Абдулатифнинг ўлимидан давоми…

Кўчкунчихон

Кўчкунчихон ибн Абулхайрхон (кўчим) (?-1530-й.) (1510-1530) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулхайрхон ва Робия Султонбегим (Улуғбек мирзонинг қизи)нинг фарзанди, Шайбонийхоннинг амакиси. Шайбонийхон томонидан Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланган(1503-1509-й.). Мовороуннаҳр хони (1510-1530-й.). Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрни босиб олиш учун қилган юришларида фаол иштирок этган. давоми…