Ваҳоб Раҳмонов. Соҳибқирон суҳбатига эришган аллома (2010)

Бобур халқаро илмий экспедициясининг ўтган йил октябр ойида амалга оширилган режасидан Кунар шаҳрининг ўрин олишига «Бобурнома»даги ушбу сатрлар сабаб бўлганди: «Яна бир туман Кунардур. Бу туман Ламғонотдан бошқачароқ бунёд топгандир… Мир Саййид Али Ҳамадоний раҳматуллоҳ саёҳат қилиб келиб, Кунардан бир давоми…

Норқул Бекмирзаев. Буюк ибрат (2010)

Низомиддин Мир Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида шундай ёзади: “Темур Кўрагон — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”. Яъни, ул зот ўзи давоми…

Шодмон Отабек. Фикрингиз холисми? (2010)

ёхуд Р.Баландиннинг «Юзта машҳур даҳо» китоби ҳақида айрим мулоҳазалар Ўзбек тилининг изоҳли луғатида даҳо сўзига «Фавқулодда ақл ва заковат, тенгсиз ижодий истеъдод» дея таъриф берилган. Гёте қобилиятдан юқориси истеъдод, истеъдоддан юқориси даҳолик, деган эди. Даҳолик ва даҳолар ҳақида кўп ва давоми…

Искандар Раҳмон, Орзиқул Эргаш. Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё (2010)

Яқин орада йўлингиз тушиб пойтахтимизнинг Форобий кўчасидан ўтган бўлсангиз, тепаликда қад ростлаган маҳобатли тасвирий паннодаги асарга кўзингиз тушгандир. Унда оқ тулпорда олис манзилдан қайтаётган Отабекнинг (машҳур «Ўткан кунлар» романи қаҳрамони) қабристон ёнида отдан тушиб, тиз чўкканча марҳумлар руҳига дуою фотиҳа давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур буюклигининг қирралари

Тарих зарварақларини кўздан кечирганда бир асрда кўпи билан беш-олти нафар буюк аллома ўтганига гувоҳ бўламиз. ХV — ХVI аср ўзбек адабиёти, маънавияти тарихида улуғ зотлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурни ана шундай алломалар қаторига киритиш мумкин. Зотан, Заҳириддин Бобур умр давоми…

Носир Муҳаммад. Навоийнинг дунёвий шуҳрати

Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли эҳтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шундай даврда яшади. Ўша даврда туркий халқлар XI асрдаги юксалишдан кейин янги бир тўлқинни, маънавий-маданий тараққиётни – давоми…

Ҳабибулла Олимжонов. Доҳийлар ва иблислар

ёки “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” компаниясини ким бошлиб, ким тугатгани, бу сўнгги қатағон миллат бошига қандай кулфатлар солгани тўғрисида эслов … Қизил салтанат ўзининг сўнгги нафасларида ўзбек халқига қилган ҳамласи миллат бошига ўттизинчи йиллар қатағонидан кам бўлмаган жабр-ситамлар келтирди. Улуғ давоми…

Теша Мўминов: “Умр эзгу ишлар учун берилган” (2010)

Аслида бу инсоннни халқимизга таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Чунки ўзининг ажойиб роллари, бетакрор санъати билан барчамизга таниш, қадрдон бўлган Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов яратган бир-биридан ажойиб Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Йўлчи, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидаги Амир Темур, “Бой ила давоми…

Қадимликдан буюклик сари… (профессор Эдвард Ртвеладзе билан суҳбат) (2010)

Шу йил энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасининг фан-техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида 2007 йилги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги» Фармони билан мамлакатимиз илм-фани ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, мазмунан давоми…

Муҳиддин Мирзааҳмад. Бешик жазо анжоми…ми? (2007)

«Ўзбекистон» телерадиоканали ор­қали намойиш этилган “Шахсий фикр” кўрсатувининг навбатдагисида бешик масаласи муҳокама қилинди. Кўрсатувни бироз кечикиб кўрганлигим боис бешик ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирган аканинг исм-шарифини билолмай қолдим. У кишини шартли равишда муаллиф деб номладим. Мухлис сифатида, “Шахсий фикр” ҳақидаям шахсий давоми…