Жасур Кенгбоев. Мунг (ҳикоя)
I Қизғалдоқ иссиғи этни куйдирди. Кун тиккага келди. Бу маҳал уч отлиқ адир адоғидаги қишлоққа ҳориб кириб келмоқда эди. Ҳаво дим, худди жазирамада ойналари очилмайдиган автобусда кетаётгандай ҳис қилади одам ўзини. Бурун катаклари кенгайиб-торайиб нафас олаётган отлар узун-қисқа кишнаб қўяди. давоми…