Жорже Баковия (1881-1957)

Жорже Баковия (George Bacovia) румин шеъриятининг символизм оқими етакчиси. 1881 йил 17 сентябрда савдогар оиласида таваллуд топган. Бухарест университетида таҳсил олган. Илк шеърлари 1898 йилдан матбуотда чоп этила бошлаган. Унинг “Қўрғошин” (1916) , “Заъфарон учқунлар” (1926), “Тун парчалари” (1926), “Шеърлар” давоми…

Октавиан Гога (1881-1938)

Октавиан Гога (Octavian Goga) 1881 йил 1 апрелда Трансильваниянинг Решинари қишлоғида туғилган. Будапешт университетида таҳсил олган.1937–1938 йиллари Руминия бош вазири лавозимида ишлаган. Руминия Фанлар академиясининг аъзоси. 1938 йил 11 февралда вафот этган. ОҚШОМ Кўк ёпинди қора рўмол, Мотамсаро она мисол. давоми…

Василе Александри (1821-1890)

Василе Александри (Vasile Alecsandri) 1821 йил 21 июлда таваллуд топган. Париж университетининг тиббиёт ва юридик факультетларида таҳсил олган, бироқ бирортасиниям тугатмаган. Адабиёт журналида жамоатчилик асосида фаолият олиб борган. Бир йил театр директори лавозимида ишлаган. 1877–1878 йилларда Руминия Қироллигининг Париждаги элчиси давоми…

Дритеро Аголли (1931-2017)

Дритеро Аголли (Dritëro Agolli) 1931 йил 13 октябрда Албаниянинг Менкуляс қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Петербург давлат университетида журналистика бўйича таҳсил олган. Албания Ёзувчилар уюшмасининг раиси сифатида бир неча йил фаолият юритган. У Анна Ахматова, Александр Блок, Борис Пастернак, Владимир Маяковский, давоми…

Исмоил Қадарий (1936)

Замонавий албан шеъриятининг таниқли вакилларидан бири Исмоил Қадарий (Ismail Kadare) 1936 йил 28 январда Албания жанубидаги Галикастра шаҳрида зиёли оилада туғилган. Тиран университетининг тил ва тарих факультетида таҳсил олган. Талабалик йилларидан шеър ёза бошлаган. Унинг “Ёшлик шижоати” (1957), “Орзулар” (1957) давоми…

Ндре Мьеда (1886-1937)

Ндре Мьеда (Ndre Mjeda) – албаниялик файласуф, тилшунос олим ва шоир. У 1886 йил 19 ноябрда Шкодер музофотида камбағал деҳқон оиласида туғилган. Фалсафа ва тилшунослик доктори унвонига эга бўлиб, тўққизта тилни билган. Илк шеърлари 1887 йилдан нашр қилина бошлаган. 1917 давоми…

Андон Зако Чаюпий (1866-1930)

Таниқли албан шоири Андон Чаюпий (Andon Zako Çajupi) 1866 йил 27 мартда савдогар оиласида туғилган. Швейцарияда олий маълумот олган. Унинг “Томори ота” (1902), “Омонат насиҳат” (1957) шеърий тўпламлари ҳамда “Замин қаҳрамони” (1937)драмаси ва “Қазодан сўнг” (1937) комедияси китоб ҳолида нашр давоми…

Наим Фрашерий (1846-1900)

Наим Фрашерий (Naim Frashëri) – атоқли албан шоири. 1846 йил 25 майда Албания жанубидаги Фрашер қишлоғида туғилган. 1865 йилда Янин шаҳрига оиласи билан кўчиб келиб, грек гимназиясига ўқишга киради. Шу ерда форс тилида шеърлар ёзади. Бу шеърлар илк бора 1885 давоми…

Луис Гарсиа Монтеро (1958)

Луис Гарсиа Монтеро (Luis García Montero) – замонавий испан шеъриятининг таниқли вакили. Гранада шаҳрида туғилган. Гранада университети Испан филологияси кафедрасининг катта ўқитувчиси. У Федерико Гарсиа Лорка номидаги мукофот, Севилья шаҳри мукофоти, 1982 йили “Хорижлик боғбон” шеъри туфайли қўлга киритган Адонаэ давоми…

Мигель де Сервантес (1547-1616)

Мигель де Сервантес (Miguel de Cervantes Saavedra) – машҳур испан адиби. У Испаниянинг Алькала-де-Энарес шаҳарчасида кўчманчи табиб оиласида туғилган. “Сеҳргарлар мени омаддан жудо қилиши мумкин, аммо улар мени жасорат ва эркдан маҳрум қила олишмайди” – бу сўзлар Сервантеснинг жаҳон адабиётида давоми…