Нелли Закс (1891–1970)

Нелли Закс (Nelly Sachs) – таниқли немис шоираси. Берлинда яҳудий оиласида туғилган. Ўн беш ёшидан мифологик сюжетли шеърлар ёза бошлайди. 1940 йили Германияда юзага келган сиёсий кескинлик туфайли онаси билан Швецияга кўчиб ўтади. У ерда швед шоирларининг асарларини немис тилига давоми…

Марк Твен. Мухбир билан суҳбат (ҳажвия)

Серҳаракат, олифтанамо ва анчагина вайсаҳи йигитча мен таклиф этган стулга ўтириб, «Кундалик момақалдироқ»дан келганини айтиб қўшимча қилди: — Сиздан интервью олиш учун келганимга эътироз билдирмасангиз керак? — Нимага келдим, дедингиз? — Интервью олиш учун. — Аҳа, тушунарли. Ҳа-ҳа. Ҳм! Ҳа-ҳа. давоми…

Turkish Airlines Истанбул–Самарқанд авиақатновини йўлга қўймоқда

Turkish Airlines компанияси парвозлар жуғрофиясини кенгайтириб, 16 мартдан бошлаб Истанбул–Самарқанд йўналишида янги авиақатновни йўлга қўймоқда. Компания матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри саналган Самарқандга тўғридан-тўғри парвозлар ҳафтада икки бор амалга оширилади. Истанбул–Самарқанд авиақатновининг йўлга қўйилиши муносабати билан давоми…

Ҳэнрик Ибсен (1828-1906)

Ҳэнрик Ибсен (Henrik Johan Ibsen; 1828.20.3, Шиен — 1906.23.5, Кристиания) — норвег драматурги. Бергендаги биринчи миллий норвег театрига (1852—57), Кристианиядаги норвег театрига (1857—62) раҳбарлик қилган. Илк шеърлари ва «Катлина» (1850) драмаси Европадаги 1848 йил инқилоби таъсирида яратилган. Рим, Дрезден, Мюнхенда давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. XX аср театр ислоҳотлари

XX аср театр санъатида режиссёрлик асри бўлди. Чунки бу даврда режиссёрлик янгича қиёфада шаклланди ва ривож топди, театр санъатининг тақдири ва моҳияти бутунлай янгича намоён бўла бошлади. Ҳамма соҳаларда бўлгани каби кейинги йилларда театрларда ҳам модернистик унсурлар қулоч ёзмоқда, деган давоми…

Ҳақиқат йўли тўғрисидаги тафаккур

XX аср дунё адабиётининг забардаст вакилларидан бири Франц Кафка 1883 йил 3 июлда Австрияда таваллуд топди. Унинг “Жараён”, “Қаср”, “Америка”, “Эврилиш”, “Ҳукм” каби қатор асарлари дунё китобхонларига яхши таниш. Кафканинг турфа хил жумбоқларга бой асарларини ўқиб, тадқиқ этганимиз сайин, унинг давоми…

Наим Каримов. Ойбекнинг таржимонлик маҳорати

ХХ аср ўзбек адабиётининг барча атоқли арбоблари ижодига назар ташласак, улар адабий меросида таржиманинг муҳим ўрин эгаллагани кундек равшан бўлади. Ойбекнинг адабий мероси ҳам шу маънода истисно эмас. Ўз ҳаётлари ва ижодларини миллатни уйғотишдек буюк ишга бағишлаган адибларнинг Шарқ ва давоми…

Хислат (1880-1945)

Хислат (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳайбатуллахўжа Орифхўжа ўғли) (1880.10.5 Тошкент — 1945.8.6) шоир ва таржимон. Ўзбек мумтоз адабиётининг сўнгги намояндаларидан бири. 16—17 ёшларида Тошкент шаҳри Кесаққўрғон маҳалласидаги мадрасага ўқишга кириб, араб ва форс тилларини мукаммал ўзлаштирган; ўзбек, озарбайжон, турк, форс ва давоми…

Усмон Туркой (1927-2001)

Усмон Туркой 1927 йилнинг 16 февралида таваллуд топган. Гирна шаҳрида инглиз олий мактабига кириб ўқиган. Сўнг Англияда Ҳозирги замон тиллари мактабининг газетачилик-журналистика бўлимида таҳсил кўрган. Лондон университетининг фалсафа факультетини тугатган. Усмон Туркойнинг инглиз ҳамда турк тилларида 30 га яқин китоби давоми…

Наим Каримов. Эъзоз ва жазо (1990)

1943 йилнинг кузида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таниқли ўзбек шоири Мадамин Давроннинг Курск остоналаридаги қақшатқич жангларда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар етиб келди. М. Даврон Усмон Носир, Амин Умарий, Темур Фаттоҳ, Иброҳим Назирий сингари қўқонлик шоирлар билан бирга улғайиб, бирга ижод майдонига давоми…