Анвар Муқимов. Қўқон шамоли (ҳикоя)

Қўқон шамоли қишда қутириб кетади. Томларда, дарахтларда, симёғочларда увиллайди, ўкиради, чийиллайди. Дарахтларни эгади, букади, «қарс-қарс» синдиради. Электр симларини узади, ўт чиқаради. Ҳаммаёққа даҳшат солади. Шивалаб ёғаётган қорни ўз майлига қўймай тўзғитади, олис-олисларга учириб бориб пастқамликларга, зовурларга, бурчак-бурчакларга тиқиб ташлайди…Аёзли кун давоми…

Вадуд Маҳмуд. Навоийгача турк адабиёти (1926)

Адабиёт тафтишига бошлағонда ёзма адабиёт ва эл (оғзаки) адабиёти каби бир тасниф юритишга тўғри келадир. Лекин ёзма ва эл адабиёти орасини айирмоқ ва буларни жомеъ ва монеъ таъриф қилмоқ қийиндир, ҳатто мумкин эмасдир.Ёзма адабиётнинг бир хусусияти ёзмалиғи, иккинчи, асар эгасининг давоми…

Вадуд Маҳмуд. Бу кунги шеърларимиз ва санъаткорларимиз (1925)

Адабиётимизнинг классик даври санъат ва унга тегишлик масалаларда ўзига махсус тарзда тараққий ва қонунларга эгадир.Буюк адиб ва шоирларимиз фикри ҳаёт эътибори билан ислом динига ва унинг жавҳари бўлғон исломий тасаввуфга мансуб бўлғонидан ҳаётга ва турли тазоҳуротига назарлари табиий ўлароқ шу давоми…

Л.Г.Ким. Уйдирма ва ҳақиқат (1990)

Туркистон тарихига доир манбаларда, аниқроғи, совет даврида яратилган қўлланмаларда инқилобгача Туркистон халқининг атиги 2 фоизи саводхон бўлган, дейилади.. Бу рақам кенг тарқалган, китоблардан китобларга кўчиб келаётир. Афсус билан эътироф этиш жоизки, Ўрта Осиё халқлари тарихини бўяб-бежаб кўрсатишда ўлкамиздан чиққан айрим давоми…

Ёқуббек Яквалхўжаев. Ёзиғимиз не эди? (1990)

1937 йилнинг кеч кузи бўлса керак, отамизни кимдир «йўлдан урган». «Кўриб турибсанки замоннинг авзойи бузуқ, қолаверса, сен ҳам Файзуллонинг думисан Жайнак, бола-чақам кўчада тентираб қолмасин десанг юр биз билан», деб айтганларида, у ҳам кўч-кўронини кўтариб, адашган оломоннинг орқасидан эргашиб, Қашқар давоми…

Абдурауф Фитрат (1884-1938)

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди. Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза XX аср ўзбек адабиётига тамал тошини қўйганлардан бири. XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек маданиятининг энг йирик намояндаларидан, фаол маърифатпарвар шоир, ўқитувчи, жамоат арбоби. У шеъриятни ҳаётга ва халққа яқинлаштириш, ҳозирги замон насрини ўзбек адабиётида қарор топдириш, айниқса давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Улуғ ҳиндий (1925)

«Шу нарсани юрагим дук-дук уриб туруб ёздим» десам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз. Лекин, юрагим «шамол теккан япроқдай қалтирайдир…» Бир хил завқ — «нашъа» билан қалтирағон юрагим, бутун танимни силкитадир ва қўлим ҳам шу орада енгилгина чайқалиб турадур. «Бу нимадан келди?» давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Пақир қўмондонлари (1963)

Ёз фаслида, бир туман марказидаги китобхона йигирматача ёзувчини ном-баном айтиб, учрашувга таклиф қилди. Учрашувдан кейин жамоа хўжаликларида адабий суҳбатлар ўтказдик, далаларни кездик. Бир жамоа хўжалиги даласида ғалати бир боғча-яслини кўриб қолдик. Бу «тарбия ўчоғи» каттакон тут дарахти остига жойлашган бўлиб, давоми…

Шавкат Раҳмон. Махфия (1991)

Бир юз йигирма беш йилдан буён изчиллик билан мустамлакачилик сиёсатини турли шаклларда амалга ошириб келаётган улуғ рус шовинизмининг маккор механизми ғилдираклари остида минг йиллик маънавий ва моддий қадриятлари янчилган Туркистон замини яна бегуноҳ фуқаролар қонига бўялди. Бир юз йигирма беш давоми…