Эмин Усмон. Муножот (эссе, 1991)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ҳар кишики дарди бўлса, йиғласун ёр олдида Машраб Ҳаво мавжларида бир нидо янграр: ҲАЁТ! Ҳаво бўшлиқларидан бир видо келар: ЎЛИМ! «Биз ҳаёт неъматидан аввал ўлим неъматини яратдик», деган ҳужжатул аввал ва охир шуурларда худди жимжит хонадаги соат давоми…

Буробия Ражабова. “Баҳористон”да Алишер Навоий зикри

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг даҳо сўз санъаткорлари бўлиб, уларнинг ибратга йўғрилган ўзаро устоз-шогирд ва дўстона муносабатлари ҳамда қизғин адабий алоқалари ҳақидаги муҳим маълумотлар, эслатма-хабарлар, юксак эътирофлар, нома рубоийлар, биринчидан, уларнинг қаламига мансуб асарларида битилгани билан ҳам давоми…

Отаули. Афандининг йўриғи (эссе)

Топқирлик Ўзбек халқининг севимли қаҳрамони Хўжа Насриддин афандининг фазилатлари кўп. Бу қаҳрамоннинг ўта билағонлиги, топқирлиги, сўзамоллиги, эпчиллиги, софдиллиги, одиллиги, дадиллиги, мардлиги, тантилиги тилларда достон! Жаноби Афанди нафақат ўзбек, усмонли турк, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз, қорақалпоқ, татар, бошқирд, уйғур ва бошқа давоми…

Асад Дилмурод: Тарихий меъёр ва эстетик масъулият (2018)

Ёзувчи Асад Дилмурод билан суҳбат – Тарихий мавзу масъулиятли бўлганидан ташқари ғоят сирли ҳамда у билан дўстлашиш мушкул экани яхши аёндир. Сиз эса ана шу оғир ижодий вазифа ижросини маълум даражада эплагансиз. Хўш, бунга қачон ва қандай шароитда эришгансиз? – давоми…

Ҳайдарбек Бобобеков. Ўтмиш ва тасвир (1989)

Хуршид Давроннинг «Янги фаслларни кутиб…» сарлавҳали хатини «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» саҳифасида ўқиб хурсанд бўлдим. Менга шоирнинг қуйидаги сатрлари жуда ёқди: «Фақат ўзимизга мос нарсаларнигина тарихдан юлиб олиб ўрганиш, охир-оқибатда тарихни билмасликка, энг даҳшатли чаласаводхонликка олиб келади. Фақат тўла ҳақиқатгина давоми…

Ёқуббек Яквалхўжаев. Дарёсини йўқотган қирғоқ (1990)

Ҳар қандай асар китобхонда муайян таассурот қолдиради. Китобхон ёзувчи тасвирлаётган воқеаларга ишониши ёки ишонмаслиги, эътироз билдириши ёки ундан қониқмаслиги ҳам мумкин. Эркин Самандаровнинг «Дарёсини йўқотган қирғоқ» романи шу жиҳатдан китобхонда бирмунча яхши таассурот қолдиради ва мунозарали фикрларни уйғотади, эътирозларга ҳам давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Булутли кунлар

I Тун яримлаб бораётган эди. Қайлардадир шошқалоқ хўрозлар бу ҳақда қичқириб ҳам бўлишди. Соғуний домла нафл намозлари, тасбеҳ ва салавотларини адо этгач, жойнамоздан туриб ташқарига йўналди. Савр осмони тиниқ эди. Гарчи табиат ҳали-замон баҳор қучоғида бўлса-да, аммо ҳаво худди ёздагидек давоми…

Неъматулло Убайдулло, Ҳанифа Солиҳова. Фурқат Шарқий Туркистонда (1989)

Ўзбек халқининг атоқли шоири, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаги ўзбек адабиётининг машҳур вакилларидаи бири бўлган Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ўз ҳаётининг охирги 16 йилини Шарқий Туркистонда ўтказган, шундан Қарғалиқда икки йил турган. 14 йил ичида Ёркентда ижод билан давоми…

Иқбол Мирзо. “Девону луғотит турк” асарининг халқаро миқёсда ўрганилиши

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” (“Туркий сўзлар девони”) асари туркий халқларнинггина эмас, балки жаҳон маънавий хазинасининг олтин китоби ҳисобланади. Битиг 1072 йилнинг 25 январидан 1074 йилнинг 10 февралига қадар машаққатли меҳнат эвазига яратилди. Бу бебаҳо асарга манба йиғиш учун Қошғарий давоми…

Алиназар Эгамназаров. Она матонати (1989)

Урушда беш фарзандидан айрилган Зулфия она ҳақида Ўн етти йил муқаддам Ғалаба байрами куни Хонобод қишлоғидаги ўрта мактабнинг сўлим ҳовлисида, баҳорда тўлиб оқадиган Чирчиқнинг шовуллаши шундоққина эшитилиб турадиган жойда Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳамқишлоқлар хотирасига ўрнатилган обиданинг тантанали очилиши давоми…