Арнольд Жозеф Тойнби. Цивилизациялар инқирози

Буюк британиялик машҳур тарихчи олим, файласуф, социолог ва сиёсатшунос Арнольд Жозеф Тойнби (1889-1975)нинг ўн икки жилдли “Тарих тадқиқоти” асари жаҳоннинг ўнлаб тилларига таржима қилинган. Муаллиф мазкур асарни 1927 йил ёза бошлаган ва 1966 йил якунлаган. А.Тойнбининг тадқиқот усули ўзига хос. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Умид гули (ҳикоя)

Ҳақиқат фикрлар алмашувининг оқибатидир. Фикр фикрга доя. Инсон инсон билан, суҳбату анжуманлар билан тирик, барҳаёт. Балиқнинг ватани уммон бўлгани каби одамнинг ватани – уни тушунган, унинг сўзларига қулоқ тутгувчилар орасиндаги сершавқ машварат онларидадир. Хоссатан, суҳбатдошинг айтқонингни зийрак илғаса, фикр алмашувчилар давоми…

Оркестр мусиқаси қироли (Поль Мориа)

1925 йилнинг 4 март санасида дунё саҳналарини ўзининг мафтун­кор ва дилбар куй-қўшиқлари-ла беза­ган буюк бастакор, атоқли дирижёр Поль Мориа дунёга келди. Мусиқачи­лар оиласида таваллуд топган Пол­га отаси тўрт яшарлигидаёқ пианино чалишни ўргатди. Ўн ёшидан Поль Мориа Мар­сель консерваториясининг фор­тепиано бўлимида давоми…

Мо Янь. Қиссагўй (Нобель маърузаси)

Муҳтарам Швеция академияси аъзолари, хонимлар ва жаноблар! Телевидение ёки интернет орқали барча ҳозир бўлганлар у ёки бу даражада, эҳтимол, Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган менинг олис ватаним Гаоми ҳақида тасаввур ҳосил қилган бўлсангиз керак. Эҳтимол, сизлар менинг тўқсон яшар отамни, акаларим ва давоми…

Агар Аҳмад сeни чақирмаса

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди: — Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман. Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши  қараб давоми…

Конфуций. Олий одам рўёми, рўёб?

Чин мамлакати деганда, барчанинг кўз ўнгида энг аввало, пастаккина одамчалару узун чўпчалар, Буюк Хитой деворию Пекин операси… ва Конфуций гавдаланса ажаб эмас. Юнон фалсафасида Суқротнинг ўрни қай даражада бўлса, Хитой фалсафаси ҳам Конфуций билан барҳаёт. Орадан қанча вақт ўтмасин, олтин давоми…

Нусрат Раҳмат. Жадид (роман)

ДЕБОЧА ЎРНИДА Эътибор берганмисиз: одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёмон кўришади; амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди; “Яшасин, демократия!” дейишади, аммо демократлардан хавфсирашади; олдинги сафда бўлишни хоҳлашади, аммо олдинлаб кетганларни тартибга чақиришади. Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари анчайин олдинлаб давоми…

Болалари оч қолган ота ва тиланчи

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси давоми…

Буробия Ражабова. Муштарак адабий ҳодисалар хусусида

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур  “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий давоми…

Эркин Усмонов. “Верн сайёраси”га саёҳат

Агар ушбу ёзувларимизда “Адиб фалон йили туғилган, фалон йили вафот этган, фалон – пистон асарлар ёзган”, деган сўзлар билангина кифоялансак, улар анчайин жўн, қуруқ саналару ғарибгина маълумотлардангина иборат бўлиб қоларди. Жюл Верн сингари оламшумул адибларга – ку инчунун! Зеро, бу давоми…