Замон, шоир ва ғазал. Абдулла Орипов билан суҳбат (2015)

“Сўзда сеҳр бор, шеърда эса ҳикмат”, дейилади Ҳадисда. Халқимиз азал-азалдан шеъриятга ошно, шеърнинг қадрини асрлар давомида юксакларга кўтарган закий халқ. Шу аснода халқимиз ичидан ҳам шеърият оламининг забардаст вакиллари етишиб чиққан. Мана шундай шоирлардан бири – Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла давоми…

Абдулла Орипов. Кун кўриш (видео)

КУН КЎРИШ Чалпак ёққан эмас осмондан асло, Ҳар ким насибасин албатта еган. Одам болаларин лафзида, аммо Битта ибора бор – Кун кўриш деган. Асли бу қисматга йўлиққан ҳар кас, Орзу-умидидан айрилган демак. Қайда бир луқмани илғадими, бас, Ўша томонга у давоми…

Абдулла Орипов. Ватан меҳри (видео)

ВАТАН МЕҲРИ Синглим Бибисорага Хасталикка йўлиқдим Ватанимдан йироқда, Вайрон бўлди минг карра шундоқ ҳам вайрон кўнглим. Денгизу тоғлар оша, гоҳ яёв, гоҳ учоқда Мени кўргани келдинг, Бибисора, жон синглим. Эллик йил айро тушган икки жигарбанд мисол Ака-сингил йиғлашдик, елкаларга қўйиб давоми…

Абдулла Орипов. Апрель (видео)

АПРЕЛ Борлиқ кийиб олган мовий бир либос, Ел эсар – баҳорнинг пилдироқлари. Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос, Апрел осмонининг қалдироқлари. Ёмғир таралади кўм-кўк адирда, Узоқ қирда эса ялтирар қуёш. Бундай нафислик йўқ ҳеч бир атирда, Руҳингни яйратар ҳаво, тоғу тош. Қофия давоми…

Абдулла Орипов. Биринчи муҳаббатим (видео)

БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳро юлдуз милтираб, хира ханда отганда, Руҳимда бир маъюслик сокинлик уйғотганда, Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим, Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим. Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан, Гоҳида яхши билан, давоми…

Абдулла Орипов. Мен нечун севаман Ўзбекистонни (видео)

МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ Мен нечун севаман Ўзбекистонни, Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё. Нечун ватан, дея еру осмонни, Муқаддас атайман, атайман танҳо. Аслида дунёда танҳо нима бор? Пахта ўсмайдими ўзга элда ё? Ёки қуёшми севгимга сабаб? Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё. Мен давоми…

Абдулла Орипов. Аксиома (видео)

АКСИОМА Оқиллар кўпайиб кетса ҳам агар, Барибир яшайди битта девона. Ортса гар шоирлар сони муқаррар, Топилгай ўқувчи, майли, бир дона. Бойлар ер юзини эгаллаган дам, Қайдадир бир йўқсил юргайдир шаксиз. Дунёни бахтлилар чулғаганда ҳам, Уларнинг ичида учрар бир бахтсиз. 03.11.2014 давоми…

Абдулла Орипов. Бир қарасам (видео)

БИР ҚАРАСАМ… Бир қарасам, дўсту ёрдан кўнглим тўқдай, Бир қарасам, атрофимда ҳеч ким йўқдай. Бир қарасам, суянчиқдай болаларим, Бир қарасам, улар синиқ лолаларим. Бир қарасам, бу дунёда бахтим бордай, Бир қарасам, буткул олам менга тордай. Бир қарасам, муродимга етгандайман, Бир давоми…

Абдулла Орипов. Бўри ови (видео)

БЎРИ ОВИ Қишлоқми ё овулга бўри оралаб қолса, Отланиб чиқар эди дарҳол ботир йигитлар. Бўри қочиб борарди, қани у қутулолса, Одамдан ҳимо олиб чопарди овчи итлар. Охири йиқитдилар бўрини калтак уриб, Мажақлаб ташладилар метиндек қаттиқ бошин. Зарари тегмайдиган ўлик душманни давоми…

Абдулла Орипов. Ҳаётга қайтиш (видео)

ҲАЁТГА ҚАЙТИШ Ёнимда айтмагил бахт деган сўзни, Танамда ногаҳон титроқ бошланар. Тутиб туролмайман асло ўзимни, Юрагим зўриқиб, кўзим ёшланар. Ахир мен умримни ишониб роса Ўша бахт йўлида сарфлаганим рост. Ўтди у давронлар, ўрнида эса Бир уюм ваъдалар қолдилар, холос. Агар давоми…