“Саҳнам, саҳнадошларим” нинг муаллифи (Амин Турдиев)

Одатда, маълум ва машҳур актёрлар ҳақида ёзишганда ё сўйлашганда, “у ўзига хос санъаткор эди” деб таърифлашади. Аслида эса, бу сўзлар “бошқаларга ўхшамайдиган”, “такрорланмас” деган маъноларни ҳам англатадики, бу сифатни ҳамма актёрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Аммо, биз қуйида сўз юритишга чоғланаётган давоми…

Антон Чехов. Уч опа-сингил (драма)

УЧ ОПА-СИНГИЛ Тўрт пардали драма ҚАТНАШУВЧИЛАР: Прозоров Андрей Сергеевич. Наталья Ивановна. Аввал қаллиғи, кейин хотини. Ольга. Унинг синглиси. Маша. Унинг синглиси. Ирина. Унинг синглиси. Кулигин Федор Ильич. Гимназия ўқитувчиси, Машанинг эри. Тузенбах Николай Львович. Барон, поручик. Солений Василий Васильевич. Штабс-капитан. давоми…

Мустафо ал-Манфалутий. Буюклик

Мен, бирорта адиб ёки олимними, мартабали амалдор ёки машҳур жамоат арбобиними баҳолашда бировлар азбаройи севганидан уни ҳукмдор даражасигача кўтарганини, бошқалар эса худди шу шахсни иблисга чиқариб қўйганини ва фикрлар бир-бирига тўғри келмай, осмон билан ерча фарқ қилганини кўрганимда, рўпарамда буюк давоми…

Эшқобил Шукур. Ижод (видео)

ИЖОД Саҳро қумларида бир калтакесак Етти юз йил думин судради, елди. Оқибат тарихи не бўлди, десак, Туғилди, яшади ва туғди, ўлди. Уммонлар қаърида битта капалак Қирқ саккиз лаҳзада паймони тўлди. Қирқ саккиз лаҳзанинг ширасин ялаб, Туғилди, яшади ва туғди, ўлди. давоми…

Қосимжон Содиқов. Турфон обидалари

2012 йилнинг кўкламида хизмат сафари билан Урумчида бўлдим. Ўшанда менга ўтмиш цивилизациясининг ўчоқларидан бўлмиш Турфонга сафар қилиб, унинг эски харобаларини кўриш насиб этди. Турфон Урумчидан 182 километр узоқлиқда жойлашган. Иккисини боғлаб турувчи янги қорайўл (автомобиль йўли) қурилган: Уловда Урумчидан чиқиб давоми…

Тилаволди Жўраев. Жойс феномени (бир ҳикоя асосида қисқача экскурс)

Менда Жойс ижодига қизиқиш катта. Негалигини ўзим ҳам билмайман. Хотирамда, Москвадаги 1-чет тиллар институтида ўқиб юрган вақтимда илк бор Жеймс Жойс номига кўзим тушганди. Бу ном юмшоқ муқовали китобча устига катта қилиб битилган эди. Мен китобчани талаба қиз қўлида кўрдим. давоми…

Маъруфжон Йўлдошев. Авлиё тут (ҳикоя)

Қишлоқ мен учун ҳикояси ярим қолган одамлар яшайдиган макон эди. Ҳар куни ўнлаб, юзлаб одам ўз ҳикоясининг давомини қидириб гавжум шаҳарларга кетиб боради, деб ўйлар ва ўйларимнинг тўғрилигига ишонардим. Мен учун қишлоқ лойсувоқ томли уйлардан бошқа нарса эмас эди. Дарвозасининг давоми…

Абдусалом Умаров. Истеъдоднинг олмос қирралари

Абдулла Қаҳҳор салкам 40 йил мобайнида таржимон сифатида қалам суриб, ҳажми ва мундарижаси тарафидан ҳам, бадиий қиммати жиҳатидан ҳам ёзувчилик меросидан кам бўлмаган адабий ёдгорлик қолдирди. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи асари матбуотда босилганидан (1924) таржимон Абдулла Қаҳҳорнинг дастлабки асари дунё давоми…

Арчибалд Маклиш. Китобнинг қудрати

Америка китобчилар ассоциациясининг 1942 йил 6 майдаги мажлисида сўзланган нутқ Биз бугун хотира куни муносабати билан йиғилдик деб айтсак, хато бўлмайди. Яхши биласиз, яна тўрт кундан кейин машъум китоб ёқиш фожиаси юз берганига ўн йил тўлади — 1932 йил 10 давоми…

Даҳшатли фильмлар қироли (Альфред Хичкок)

Жаҳон кинематографиясининг энг машҳур сиймоларидан бири бўлган бу ижодкор шахси, ҳаёти, унинг яратган асарларидаги мураккаблик, сирлилик ва мавҳумлик кишини беихтиёр мулоҳазага чорлайди. Унинг асарларини ўқиб, фильмларини кўрар экансиз, муаллифнинг мазкур фикрлари қалбингизни ларзага солади: “Мутолаа давомида қачонлардир содир этишни истаб, давоми…