Москитлар нима учун мавжуд?

Москитлар бошқа организмлар қатори Ерда яшайди. Одам уни хуш кўрмайди, ундан қутулишга ҳаракат қилади, аммо бу уринишлари бесамар кетмоқда. Москитлар Ер юзи бўйлаб тарқалган. Айрим турлари бирга, бошқалари эса маълум минтақаларда яшайди. Москитларнинг 70 га яқин тури Қўшма Штатларда ҳаёт давоми…

Мева пашшаси нима?

Эҳтимол, сиз қачонлардир мевалар ерга тушиб, бир неча кун ётганидан сўнг чирий бошлагач, қаердандир майда пашшалар учиб келганини кўрган бўлсангиз керак. Улар қаердан учиб келади ва бу кандай пашшалар ўзи? Мева пашшаларининг икки тури мавжуд. Ўрта Ер денгизи мева пашшаси давоми…

Пашшалар нима учун шифтда оёғини юқорига қилиб юради?

Биз тез-тез атрофимизда хонадон пашшаларини кўрамиз ва уларнинг ғаройиб мавжудотлиги ҳақида ўйлаб кўрган эмасмиз. Пашшаларнинг ғайриоддий томонлари кўпки, гапни нимадан бошлашни билмай бошимиз қотади. Пашшанинг танаси уч қисмдан: бош, ўрта ёки кўкрак ҳужайраси ва қориндан иборат. Ўрта қисмига уч жуфт давоми…

Пашшаларнинг қанча тури бор?

Бу саволга: «Жонга тегадиган фақат битта тури бор!» деган жавоб бўлиши мумкин. Пашшаларнинг ҳамма хавфсиз тури шилқим бўлади, уларнинг тури 40 000 атрофида! Дунёда пашшадан озор топмаган жойни топиш амримаҳол. Иқлими мўътадил воҳаларда кимёвий воситалар ва бошқа усуллар билан бу давоми…

Куя таъмни билишга қобилми?

Дуч келган нарсани тешиб ташлайдиган бу митти зарарли капалакни билмайдиган одам дунёда топилмаса керак. Куяни йўқ қилиш мақсадида одамлар нималарни ўйлаб топишмаяпти: ҳар хил заҳарли моддаларни ва тахир ўтларни нарсалар ичига қўйишяпти, аммо буларнинг ҳаммаси бир пул бўлмоқда! У эса давоми…

Капалаклар ҳидни сеза оладими?

Сизни капалаклар ва куяларнинг кўра олиши, сезиши ва ҳидни билиши ҳайрон қолдириши мумкин. Капалак оғзида жойлашган аъзолари билан таъмни билади, бу мутлақо табиий. Ҳидни эса капалаклар мўйловлари орқали сезади. Капалакларнинг панжалари учида ўрнашган «бурни» билан ҳидлайдиган турлари ҳам бор. Кўпгина давоми…

Капалак қурти қандай қилиб капалакка айланади?

Сиз бирор марта капалаклар ҳеч қачон овқат емайди, дегувчи одамлар билан гаплашиб кўрганмисиз? Бу ҳақ гап капалакларнинг айрим турларига тегишли, сабаби унинг капалакка айланиш жараёни билан боғлиқ. Капалаклар умри давомида 100 тадан бир неча мингтагача тухум қўяди. У ўз тухумларини давоми…

Суворий ҳашаротлар нимаси билан фойдали?

Бу савол кимларгадир кулгили туюлиши мумкин, аммо кулишга шошилманг. Фақатгина от чоптирадиганларни суворий дейишмайди. Айни ўринда гап бошқа суворийлар ҳақида бормоқда. Қачонлардир боғингизда мана шундай манзарани кўрган бўлсангиз керак: капалак қурти шохда ўрмалаб юрибди, тўсатдан унинг устига шишадай тиниқ қанотлари давоми…

Сувўлчагичлар нега чўкиб кетмайди?

Кўпчилигимиз дарё ҳамда кўллар сатҳида бу ҳашаротларнинг сирпанчиқ муз устида конькичилардек учаётгани ва чўкиб кетмаётганини кўрганмиз. Уларнинг сув устида бемалол югуришига нима ёрдам беради? Сувўлчагич деб аталадиган бу ҳашаротларга эътибор билан қаралса, уларнинг узун оёқлари учида обдан ёғ суртилган тукли давоми…

«Қирқоёқ» ўз номини қаердан олган?

Боғда бирон бир тошни кўтарганингда, унинг тагидан кулчадек бўлиб тизилган ва кўплаб панжалари билан тирақайлаб қочаётган капалак қуртини кўриб қоласан. Қирқоёқларнинг 21 та кулчасининг ҳар бирида иккитадан панжа мавжуд. Демак, уларнинг сони 42 та. Қирқоёқнинг боғларга фойдаси катта. У зарарли давоми…